Сейшанба, 28 Август 2018 13:16

735/8 - ҳадис

 

735- وَعَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ أَكَلَ طَعَامًا فَقَالَ: اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنِي هَذَا، وَرَزَقَنِيهِ مِنْ غَيْرِ حَوْلٍ مِنِّي وَلاَ قُوَّةٍ، غُفِرَ لَهُ مَا تَقَدَّمَ مِنْ ذَنْبِهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

735/8. Муоз ибн Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки таом еб бўлиб: «Алҳамду лиллаҳил лазий атъаманий ҳаза ва розақонийҳи мин ғойри ҳавлин минний вала қувватин», деб айтса, унинг аввалги гуноҳлари кечирилади», дедилар.

(Маъноси: «Менинг куч-қувватимни кеткизмай, мана бу ризқ ила таомлантирган Аллоҳга ҳамд бўлсин».)

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти. Термизий буни ҳасан ҳадис, дедилар.

Пайшанба, 16 Август 2018 12:15

658/6 - ҳадис

 

658- وَعَنْ أَبِي مَرْيمَ الأَزدِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّهُ قَالَ لِمُعَاوِيةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، يَقُولُ: «مَنْ وَلاَّهُ اللهُ شَيْئًا مِنْ أُمُورِ المُسْلِمِينَ فَاحْتَجَبَ دُوْنَ حَاجَتِهِمْ وَخَلَّتِهِمْ وَفَقْرِهِمْ، احْتَجَبَ اللهُ دُونَ حَاجَتِهِ وَخَلَّتِهِ وَفَقْرِهِ يَوْمَ القِيَامَةِ»، فَجَعَلَ مُعَاوِيةُ رَجُلاً عَلَى حَوَائِجِ النَّاسِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ، وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

658/6. Абу Марям ал-Аздий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бу киши Муовия розияллоҳу анҳуга: «Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Кимни Аллоҳ мусулмонлар бирор ишида бошлиқ қилсаю, у бошлиқ ўзи билан мусулмонлар орасига тўсиқ қўйса, шу туфайли мусулмонлар ўз ҳожатлари, эҳтиёжлари ва камбағалликларини айта олишмаса, Аллоҳ ҳам Қиёмат куни ўша бошлиқнинг ҳожатини ва арз-додини тингламайди», деганларини эшитдим», деб айтди. Муовия бу ҳадисни эшитганларидан кейин одамларнинг ҳожатларини чиқарадиган бўлдилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.