Жума, 04 Октябр 2019 17:06

1892/13-ҳадис

وعنْ أَبِي سعِيدٍ وأَبي هُريْرةَ رضِي اللَّه عنْهُما، أَنَّ رسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «إِذَا دخَلَ أَهْلُ الْجنَّةِ الجنَّةَ يُنَادِي مُنَادٍ: إِنَّ لَكُمْ أَنْ تَحْيَوْا، فَلا تَمُوتُوا أَبدا وإِنَّ لكُمْ أَنْ تَصِحُّوا، فَلاَ تَسْقَمُوا أَبدا، وإِنَّ لَكُمْ أَنْ تَشِبُّوا فَلا تهْرَمُوا أَبدا وإِنَّ لَكُمْ أَن تَنْعمُوا، فَلا تبؤسوا أَبَدا». رواهُ مسلم.

 

1892/13. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жаннат аҳли жаннатга киришса, бир нидо қилувчи нидо қилиб: «Сизлар тирик бўлиб асло ўйламайсизлар. Соғ бўлиб ҳечам касал бўлмайсизлар. Доим йигит бўлиб ҳечам қаримайсизлар. Доим неъматда бўлиб, ҳаргиз ёмон ҳолатни кўрмайсизлар», деб айтади", дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Шанба, 06 Июл 2019 14:45

960/3-ҳадис

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالاَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذَا خَرَجَ ثَلاَثَةٌ فِي سَفَرٍ فَلْيُؤَمِّرُوا أَحَدَهُمْ». حَدِيثٌ حَسَنٌ، رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ.

 

960/3. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон уч киши сафарга чиқса, улардан битталарини амир (бошлиқ) этишсин», дедилар.

Абу довуд ривоятлари.

 

Пайшанба, 16 Август 2018 18:17

678/1 - ҳадис

 

678- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ وَأَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا بَعَثَ اللهُ مِنْ نَبِيٍّ، وَلاَ اسْتَخْلَفَ مِنْ خَلِيفَةٍ إلاَّ كَانَتْ لَهُ بِطَانَتَانِ: بِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالمَعْرُوفِ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ، وَبِطَانَةٌ تَأْمُرُهُ بِالشَّرِّ وَتَحُضُّهُ عَلَيهِ وَالمَعْصُومُ مَنْ عَصَمَ اللهُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ. 

 

678/1. Абу Саид ва Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бирор набийни юборар ёки бирор халифани халифа этиб тайинлар экан, унинг икки хил хос кишилари бўлади: яхшиликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар ҳамда ёмонликка буюриб, унга ундаб турадиган хос кишилар. Ҳақиқий маъсум (Аллоҳ асраган) эса Аллоҳ таоло исмат берган кишидир».

Имом Бухорий ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.