Пайшанба, 04 Июл 2019 11:47

866/1-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ تَبْدَأُوا اليَهُودَ وَلاَ النَّصَارَى بِالسَّلاَمِ، فَإِذَا لَقِيتُمْ أحَدَهُمْ فِي طَرِيقٍ فَاضْطَرُّوهُ  إِلَى أَضْيَقِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

866/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яҳудий ва насороларга аввал салом берманглар. Агар йўлда улардан бирортаси билан рўбара бўлиб қолсангиз, кўчанинг четидан юришга мажбур қилинглар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 21:49

860/2-ҳадис

وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا لَقِيَ أَحَدُكُمْ أَخَاهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ، فَإنْ حَالَتْ بَيْنَهُمَا شَجَرَةٌ أو جِدَارٌ أوْ حَجَرٌ ثُمَّ لَقِيَهُ فَلْيُسَلِّمْ عَلَيْهِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

 

860/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон сизларнинг бирингиз биродарига йўлиқса, унга салом берсин. Агар улар орасини дарахт ё девор ёки тош тўсиб қўйиб, сўнгра унга яна йўлиқса, яна салом берсин», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

Чоршанба, 03 Июл 2019 21:47

859/1-ҳадис

عَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ فِي حَدِيثِ الْمُسِيءِ صَلاَتَهُ أَنَّهُ جَاءَ فَصَلَّى ثُمَّ جَاءَ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَسَلَّمَ عَلَيْهِ فَرَدَّ عَلَيْهِ السَّلاَمَ فَقَالَ: «اِرْجِعْ فَصَلِّ فَإنَّكَ لَمْ تُصَلِّ» فَرَجَعَ فَصَلَّى، ثُمَّ جَاءَ فَسَلَّمَ عَلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَتَّى فَعَلَ ذَلِكَ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

859/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан намозини ёмон ҳолда ўқиган киши ҳақида ривоят қилинади:

У келиб намоз ўқиди. Сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларига келиб салом берди, у зот унинг саломига алик олгач, «Қайтиб бориб, (бошқатдан) намоз ўқи, чунки намоз ўқимадинг», дедилар. У қайтиб намоз ўқиди. Сўнгра келиб, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга салом берди. Ҳаттоки, шуни уч марта қилди.

Муттафақун алайҳ.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 21:37

857/1-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «يُسَلِّمُ الرَّاكِبُ عَلَى الْمَاشِي، وَالْمَاشِي عَلَى القَاعِدِ، وَالْقَلِيلُ عَلَى الكَثِيِرِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةِ البُخَارِيِّ: وَالصَّغِيرُ عَلَى الْكَبِيرِ».

 

857/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Суворий пиёдага, пиёда ўтирганга ва озчилик кўпчиликка салом беради», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Имом Бухорий ривоятларида: «Кичик каттага», бўлиб келган.

Фойда: Мана шу тарзда салом бериш маҳбубдир. Имом Муҳаллаб буни ҳикматини қуйидагича шарҳлайдилар. Чунки пиёда юрувчи, кирувчи кишига ўхшайди. Шунинг учун саломни аввал бўлиб бериши аълороқ. Кичик ёшли катталарни ҳурмат қилиб, уларга нисбатан тавозуъли бўлишга буюрилган. Суворий яъни, бирор нарса миниб олган киши ўша миниб олган нарсасига фахрланиб кибрланмаслиги учун саломни аввал бўлиб беради. Озчилик кўпчиликка салом беришига сабаб, чунки кўпчиликни ҳаққи озчиликка қараганда кўпроқдир. Исломда салом бериш одоби мана шу кўринишда бўлади.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 15:29

848/4-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «لاَ تَدْخُلُوا الْجَنَّةَ حَتَّى تُؤْمِنُوا وَلاَ تُؤْمِنُوا حَتَّى تَحَابُّوا، أَوَ لاَ أَدُلُّكُمْ عَلَى شَيءٍ إِذَا فَعَلْتُمُوهُ تَحَابَبْتُمْ؟ أَفْشُوا السَّلاَمَ بَيْنَكُمْ» رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

848/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Иймон келтирмагунингизча жаннатга кирмайсизлар. Бир-бирингизга муҳаббат қилмагунингизча иймонли бўла олмайсизлар. Агар амал қилсангиз, ўрталарингизда муҳаббат пайдо этадиган нарсага сизларни далолат қилайми? Ораларингизда саломни ёйинглар», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 15:25

846/2-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَمَّا خَلَقَ اللهُ آدَمَ قَالَ: اذْهَبْ فَسَلِّمْ عَلَى أُولَئِكَ - نَفَرٍ مِنَ الْمَلاَئِكَةِ جُلُوسٌ - فَاسْتَمِعْ مَا يُحَيُّونَكَ، فَإِنَّهَا تَحيَّتُكَ وَتَحِيَّةُ ذُرِّيَّتِكَ. فَقَالَ: السَّلاَمُ عَلَيْكُمْ، فَقَالُوا: السَّلاَمُ عَلَيْكَ وَرَحْمَةُ اللهِ، فَزَادُوهُ: وَرَحْمَةُ اللهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

846/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ таоло Одам алайҳиссаломни халқ қилиб, у кишига: «Бор, анави ўтирган бир неча фаришталарга салом бер ва сен билан нима деб саломлашишларини эшитиб олки, (бу) сенинг ва зурриётингнинг саломлашуви бўлади», деди. У «Ассаламу алайкум», деди. Шунда улар: «Ассаламу ъалайка ва роҳматуллоҳ» деб, бунга «ва роҳматуллоҳ»ни қўшимча қилишди», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Чоршанба, 03 Июл 2019 15:02

840/3-ҳадис

وَعَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ رَآنِي فِي الْمَنَامِ فَسَيَرَانيِ فِي الْيَقَظَةِ - أَوْ كَأَنَّمَا رَآنِي فِي اليَقَظَةِ - لاَ يَتَمَثَّلُ الشَّيْطَانُ بِي». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

840/3.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким мени тушида кўрса, тез фурсатларда уйғоқ ҳолатида ҳам кўради. Ёки гўё уйғоқликда мени кўрибди. Чунки Шайтон менинг қиёфамга кира олмайди», дедилар.

Фойда: Ким Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрса тез кунларда ўнгида яъни Қиёматда кўради. Бу ўша туш кўрган киши учун хушхабардир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни фақатгина у зотга нисбатан қалбида муҳаббат ва ҳидоятларига эргашганларгина тушида кўради. Албатта тушда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўриш ҳақдир. Бу алғов-далғов тушлар сирасига кирмайди. Чунки шайтон инсон кўзига Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шаклларида кўрина олмайди. Мана шу у зотнинг хусусиятларидандир.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 14:57

839/2-ҳадис

وَعَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إذَا اقتَربَ الزَّمَانُ لَمْ تَكَدْ رُؤْيَا الْمُؤْمِنِ تَكْذِبُ، وَرُؤْيَا الْمُؤْمِنِ جُزْءٌ مِنْ سِتَّةٍ وَأَرْبَعِينَ جُزْءًا مِنَ النُّبُوَّةِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَفِي رِوَايَةٍ: «أَصْدَقُكُمْ رُؤْيَا: أَصْدَقُكُمْ حَدِيثًا».

 

 

839/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон охир замон яқин келса, мўминнинг туши камдан-кам ёлғон бўлади. Ва мўминнинг туши нубувватнинг қирқ олти бўлагидан бир қисмидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Бошқа ривоятда: «Туши ростларингиз сўзи ростларингиздир», дейилган.

Фойда: Аллоҳ таоло мўминларга замон фасод бўлганда тасалли бўлиши учун мана шундай неъматларни берди. Имом Муҳаллабни айтишларича пайғамбарлар туши ҳақдир. Мўминларни тушлари ҳам кўпинча ростдир. Чунки шайтон уларни қалбларидан жой эгаллай олмайди. Кофир ва фосиқларни туши эса кўпинча ёлғондир. Чунки шайтон уларга ҳукмдордир.

Чоршанба, 03 Июл 2019 14:55

838/1-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لَمْ يَبْقَ مِنَ النُبُوَّة إِلاَّ الْمُبَشِّرَاتُ» قَالُوا: وَمَا الْمُبَشِّرَاتُ؟ قَالَ: «الرُّؤْيَا الصَّالِحَةُ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

838/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Нубувватликдан ҳеч нарса қолмади. Фақат башорат берувчи нарсалар қолади, холос», деганларида, саҳобалар: «Башорат берувчи нарсалар нима?» дейишди. Шунда у зот: «Яхши туш», деб айтганларини эшитдим.

Имом Бухорий ривоятлари.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 14:48

837/13-ҳадис

وَعَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَعَدَ مَقْعَدًا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مُضْطَجَعًا لاَ يَذْكُرُ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ.

وَقَدْ سَبَقَ قَرِيبًا، وَشَرَحْنَا «التِّرَةَ» فِيهِ.

 

 

837/13. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки бир ўринда ўтирса-ю, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, Аллоҳ томонидан унга ноқислик бўлади. Кимки бир ўринга ёнбошласа-ю, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, Аллоҳ томонидан унга ҳам ноқислик етади», дедилар.

Абу Довуд ривоятлари.

 

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.