Чоршанба, 03 Июл 2019 14:45

836/12-ҳадис

وَعَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا جَلَسَ قَومٌ مَجْلِسًا لَمْ يَذْكُرُوا اللهَ تَعَالَى فِيهِ وَلَمْ يُصَلُّوا عَلَى نَبِيِّهِمْ فِيهِ إِلاَّ كَانَ عَلَيْهِمْ تِرَةٌ، فَإِنْ شَاءَ عَذَّبَهُمْ، وَإِنْ شَاءَ غَفَرَ لَهُمْ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

836/12.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор қавм бир мажлисда ўтириб, Аллоҳ таолони зикр қилмаса, Набийларига салавот айтишмаса, унга ҳам ноқислик етади. Агар уларни, хоҳласа азоблайди хоҳласа, кечиради», дедилар.

Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 14:43

835/11-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «مَا مِنْ قَوْمٍ يَقُومُونَ مِنْ مَجْلِسٍ لاَ يَذْكُرُونَ اللهَ تَعَالَى فِيهِ إِلاَّ قَامُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ وَكَانَ لَهُمْ حَسْرَةً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

835/11. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор қавм Аллоҳ таолони зикр қилмасдан, мажлисдан турадиган бўлишса, гўёки ўлик эшак устидан туриб кетгандек бўлишади. Ва бу мажлис ўзларига надомат олиб келади», дедилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Фойда: Аллоҳни зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантирилмоқда. Чунки қалб касалликларини каттаси ва гуноҳларни буюги Аллоҳни зикридан ғафлатда қолинганда содир бўлади.

 

Чоршанба, 03 Июл 2019 11:11

835/11-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ «مَا مِنْ قَوْمٍ يَقُومُونَ مِنْ مَجْلِسٍ لاَ يَذْكُرُونَ اللهَ تَعَالَى فِيهِ إِلاَّ قَامُوا عَنْ مِثْلِ جِيفَةِ حِمَارٍ وَكَانَ لَهُمْ حَسْرَةً». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ 

 

835/11. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирор қавм Аллоҳ таолони зикр қилмасдан, мажлисдан турадиган бўлишса, гўёки ўлик эшак устидан туриб кетгандек бўлишади. Ва бу мажлис ўзларига надомат олиб келади», дедилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Фойда: Аллоҳни зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантирилмоқда. Чунки қалб касалликларини каттаси ва гуноҳларни буюги Аллоҳни зикридан ғафлатда қолинганда содир бўлади.

Чоршанба, 03 Июл 2019 05:47

832/8-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ جَلَسَ فِي مَجْلِسٍ فَكَثُرَ فِيهِ لَغَطُهُ فَقَالَ قَبْلَ أَنْ يَقُومَ مِنْ مَجْلِسِهِ ذَلِكَ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ: إِلاَّ غُفِرَ لَهُ مَا كَانَ فِي مَجْلِسِهِ ذَلِكَ».

رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

832/8. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким мажлисда ўтирганида бефойда сўзлари кўпайиб кетса: «Субҳанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду алла илаҳа илла анта астағфурука ва атубу илайка», деб айтса, ана шу мажлисда содир бўлган нарсалари кечирилади», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенга ҳамд айтиш ила Сени поклаб ёд этаман. Гувоҳлик бераманки, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Сенга истиғфор айтиб, тавба қиламан). Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ дедилар

Сейшанба, 02 Июл 2019 21:57

826/2-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا قَامَ أَحَدُكُمْ مِنْ مَجْلِسٍ ثُمَّ رَجَعَ إِلَيْهِ فَهُوَ أَحَقُّ بِهِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

 826/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон сизлардан бирортангиз ўрнидан туриб, кейин яна жойига қайтиб келса, у ўша жойга ўзи ҳақлидир», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Сейшанба, 02 Июл 2019 19:05

819/6-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَنْ قَعَدَ مَقْعَدًا لَمْ يَذْكُرِ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيِهِ مِنَ اللهِ تَعَالَى تِرَةٌ، وَمَنِ اضْطَجَعَ مُضْطَجَعًا لاَ يَذْكُرُ اللهَ تَعَالَى فِيهِ كَانَتْ عَلَيْهِ مِنَ اللهِ تِرَةٌ» رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ حَسَنٍ. «التِّرةُ» بكسر التاء المثناة من فوق وهي النقص، وقيل: التبعة.  

 

819/6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Кимки бир ўринга ўтирсаю Аллоҳни зикр қилмаса, у учун Аллоҳ томонидан нуқсон етади. Кимки бир ўринга ёнбошласаю Аллоҳни зикр этмаса, унга ҳам Аллоҳ томонидан нуқсон етади», дедилар.

Абу Довуднинг ҳасан иснод билан қилган ривоятлари.

Фойда: Ҳар бир мажлисда Аллоҳни зикр қилиб юришга тарғиб. Ҳамда Аллоҳни зикридан ғафлатда қолишдан огоҳлантириш.

 

Сейшанба, 02 Июл 2019 16:39

797/8-ҳадис

797- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: بَيْنَمَا رَجُلٌ يُصَلِّي مُسْبِلٌ إِزَارَهُ، قَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَذَهَبَ فَتَوَضَّأَ، ثُمَّ جَاءَ، فَقَالَ: «اذْهَبْ فَتَوَضَّأْ» فَقَالَ لَهُ رَجُلٌ: يَا رَسُولَ اللهِ؟ مَالَكَ أَمَرْتَهُ أَنْ يَتَوَضَّأَ ثُمَّ سَكَتَّ عَنْهُ؟ قَالَ: «إِنَّهُ كَانَ يُصَلِّي وَهُوَ مُسْبِلٌ إِزَارَهُ، إِنَّ اللهَ لاَ يَقْبَلُ صَلاَةَ رَجُلٍ مُسْبِلٍ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ عَلَى شَرْطِ مُسْلِمٍ.

 

797/8. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Бир киши иштонини осилтириб намоз ўқиди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига: «Боргин, таҳорат қилиб келгин», дедилар. У бориб таҳорат қилиб келди. У зот: «Бориб таҳорат қилиб келгин», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун таҳорат қилишни буюрдингиз‑у, кейин жим бўлиб қолдингиз?» деганида, у зот: «Бу киши иштонини осилтириб намоз ўқиди. Аллоҳ иштонини осилтирган кишининг намозини қабул этмайди», дедилар.

Абу Довуд саҳиҳ иснод ила ривоят қилдилар. Бу ҳадис имом Муслимнинг шартларига биноан саҳиҳдир.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига иштонини осилтириб оттирган гуноҳига, каффорот бўлиши учун, таҳоратини янгилаб келишни буюрдилар. Чунки ҳадисларда келишича таҳорат гуноҳларга каффоратдир.

 

Сейшанба, 02 Июл 2019 16:23

793/4-ҳадис

 

793-  وَعَنْهُ عَـنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا أَسْفَلَ مِنَ الْكَعْبَيْنِ مِنَ الإِزَارِ فَفِي النَّارِ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

793/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Изорнинг икки тўпиқдан пастга тушгани дўзахдадир», дедилар».

Изоҳ: Уламолар бу ва шу каби бошқа ҳадисларни ўрганиб, хулоса қилиб айтишганки, агар кийимни тўпиқдан пастгача тушириб кийишда кишида кибр ва кеккайиш бўлса, у мазкур ваъидга дучор бўлади. Аммо қалбида бундай хаёл бўлмаса, у бундан мустасно.

Имом Бухорий ривоятлари.

 

Сейшанба, 02 Июл 2019 16:20

792/3-ҳадис

 

792- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَنْظُرُ اللهُ يَوْمَ القِيَامَةِ إِلَى مَنْ جَرَّ إِزَارَهُ بَطَرًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

792/3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ қиёмат куни кеккайиб, изорини судраган кимсага назар солмайди», дедилар».

 

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 02 Июл 2019 14:55

772/6-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لاَ يَشْرَبَنَّ أَحَدٌ مِنْكُمْ قَائِمًا، فَمَنْ نَسِيَ فَلْيَسْتَقِيءْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

772/6. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирортангиз тик туриб сув ичмасин. Кимки унутиб, тик турган ҳолда ичиб қўйса, қайт қилиб юборсин», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Фойда: Аввалги учта ҳадисдан тик туриб ичимлик ичиш ва овқатланиш жоизлиги чиқмоқда. Аммо кейинги ҳадислардан тик туриб бирор ичимлик ичишнинг макруҳлиги, тик туриб овқатланиш эса унданда қаттиқ кароҳиятли экани чиқмоқда. Энди кимки тик туриб бирор нарса ичиб қўйса суннатга хилоф қилгани учун, нафсини жазолаш сифатида ичган нарсасини қайт қилиб юбориши маҳбуб амалдир. Албатта суннатга хилоф қилишни қасд этгандагина шундай қилади. Аммо мухолифликни қасд қилмаса ундай эмас.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.