Wednesday, 21 August 2019 20:57

1568/2-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «تُفْتَحُ أَبْوَابُ الجَنَّةِ يَوْمَ الإثنَيْنِ وَيَوْمَ الخَمِيسِ، فَيُغْفَرُ لِكُلِّ عَبْدٍ لاَ يُشْرِكُ بِاللهِ شَيئًا، إِلاَّ رَجُلاً كَانَتْ بَيْنَهُ وَبَيْنَ أَخِيهِ شَحْنَاءُ فَيُقَالُ: أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا، أَنْظِرُوا هَذَيْنِ حَتَّى يَصْطَلِحَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «تُعْرَضُ الأَعْمَالُ فِي كُلِّ يَومِ خَمِيسٍ وَاثنَيْنِ» وذَكَر نحْوَهُ.

 

1568/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Душанба ва пайшанба кунлари жаннат эшиклари очилади. Ҳамда Аллоҳ таолога бирор нарсани шерик қилмаган бандалар гуноҳлари кечирилади. Лекин бир кишини биродари билан адовати бўлса гуноҳлари кечирилмайди. Ва бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар. Бу иккови ярашгунча муҳлат бериб туринглар,- деб айтилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Муслимни бошқа ривоятларида: «Амаллар пайшанба ва душанба кунлари кўрсатилади», бўлиб келган.

Wednesday, 21 August 2019 20:39

1563/5-ҳадис

وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ قَذَفَ مَمْلُوكَهُ بِالزِّنَا يُقَامُ عَلَيهِ الحَدُّ يَومَ القِيَامَةِ، إِلاَّ أَنْ يَكُونَ كَمَا قَالَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1563/5. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким қулини зинода айбласа Қиёмат куни унга ҳад (дарра) урилади. Лекин у айтгандек бўлса, мустасно», деганларини эшитдим”.

Муттафақун алайҳ.

Wednesday, 21 August 2019 20:38

1562/4-ҳадис

 وَعَنْهُ قَالَ: أُتيَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ بِرَجُلٍ قَدْ شَرِبَ قَالَ: «اضْرِبُوهُ» قَالَ أَبُو هُرَيْرَةَ: فَمِنَّا الضَّارِبُ بِيَدِهِ، وَالضَّارِبُ بِنَعْلِهِ، وَالضَّارِبُ بِثَوبِهِ، فَلَمَّا انْصَرَفَ، قَالَ بَعْضُ القَومِ: أَخْزَاكَ اللهُ، قَالَ: «لاَ تَقُولُوا هَذَا، لاَ تُعِينُوا عَلَيهِ الشَّيطَانَ». رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

1562/4. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига ичиб олган бир кишини олиб келишди. «Уни уринглар», дедилар. Кимдир қўли билан урди, кимдир шиппаги билан урди, кимдир эса кийими билан урди. Калтаклаб бўлишгач, қавмдан бир киши: «Аллоҳ сени хор қилсин!» деган эди, у зот: «Бундай деманглар, унинг зарарига шайтонга ёрдам берманглар», дедилар». (Яъни шайтон бу кишига ароқ ичишни зийнатлаб кўрсатган эди. Энди бу кишини хўрлаётганингизни шайтон кўриб хурсанд бўлади(.

Имом Бухорий ривоятлари.

Wednesday, 21 August 2019 20:27

1561/3-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْمُتَسَابَّانِ مَا قَالاَ فَعَلَى البَادِي مِنْهُمَا حَتَّى يَعْتَدِي الْمَظْلُومُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1561/3. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Икки сўкишганларнинг гуноҳи аввал бошлагангадир то мазлум тажовуз қилгунича», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Wednesday, 21 August 2019 20:08

1552/2-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لاَ يَنْبَغِي لِصِدِّيقٍ أَنْ يَكُونَ لَعَّانًا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1552/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиддиқ учун кўп лаънат айтиш лойиқ иш эмас”, дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

 

Tuesday, 20 August 2019 21:29

1547/1-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «كَفَي بِالْمَرْءِ كَذِبًا أَنْ يُحَدِّثَ بِكُلِّ مَا سَمِعِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1547/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Киши ҳар эшитган нарсасини гапиравериши, унинг ёлғончи эканига кифоя қилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Tuesday, 20 August 2019 20:44

1540/1-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «تَجِدُونَ النَّاسَ مَعَادِنَ: خِيَارُهُمْ فِي الجَاهِلِيَّةِ خِيَارُهُمْ فِي الإسْلاَمِ إِذَا فَقُهُوا، وَتَجِدُونَ خِيَارَ النَّاسِ فِي هَذَا الشَّأْنِ أَشَدَّهُمْ لَهُ كَرَاهِيَةً، وَتَجِدُونَ شَرَّ النَّاسِ ذَا الوَجْهَيْنِ، الَّذِي يَأْتِي هَؤُلاَءِ بِوَجْهٍ وَهَؤُلاَءِ بِوَجْهٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1540/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Одамларнинг маъданлар эканини кўрасиз. Уларнинг жоҳилиятдаги яхшилари Исломда ҳам энг яхшиларидир, агар динда фақиҳ бўлишса. Бу борада (раҳбарликда) одамларнинг энг яхшиси буни энг ёмон кўрадигани эканини топасиз.

Одамларнинг энг ёмони анавиларга бир юз билан, манавиларга бошқа юз билан келадиган иккиюзламачи эканини топасиз», дедилар.

 

Изоҳ: Чунки бошлиқ бўлишни ёмон кўрган киши мабодо бошлиқ этилса ҳам у киши Аллоҳнинг чегарасини бузиб ўтмайди. Сабаби у кишини бошлиқликдан бўшатилиши қўрқитмайди. Раҳбарликни ёмон кўриш, ундан ўзини олиб қочиш, унга эришишни мақсад қилиб олмаслик раҳбар бўлгунчадир. Аммо халқ бир кишини бирор мансабга тайинлаб, ўзига раҳбар қилса, энди у зиммасидаги вазифани бажариши, халққа хизмат қилиши лозим бўлади («Умдатул-қорий»).

Tuesday, 20 August 2019 14:22

1527/17-ҳадис

وعن أبي هُريْرة رضي اللَّه عنْهُ أنَّ رسُول اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ : « كُلُّ المُسلِمِ عَلى المُسْلِمِ حرَامٌ : دَمُهُ وعِرْضُهُ وَمَالُهُ » رواهُ مسلم .

 

1527/17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг қонига, обрўсига ва молига (тажовуз қилиши) ҳаромдир», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Monday, 19 August 2019 22:12

1523/13-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَا الغِيْبَةُ؟» قَالُوا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ. قَالَ: «ذِكْرُكَ أَخَاكَ بِمَا يَكْرَهُ» قِيلَ: أَفَرَأَيْتَ إِنْ كَانَ فِي أَخِي مَا أَقُولُ؟ قَالَ: «إنْ كَانَ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدِ اغْتَبْتَهُ، وَإِنْ لَمْ يَكُنْ فِيهِ مَا تَقُولُ فَقَدْ بَهَتَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1523/13. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ғийбат нима эканлигини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Аллоҳ ва Унинг расули билувчироқ», дейишди. Шунда у зот: «Кариҳ кўрадиган нарсаси билан биродарингни зикр қилмоғинг», дедилар. Шунда: «Айтадиган нарсам биродаримда бўлса-чи?» дейилганида, у зот: «Айтаётган нарсанг биродарингда бўлса, ғийбат қилибсан. Агар айтаётган нарсанг биродарингда бўлмаса, унда бўҳтон қилибсан», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Monday, 19 August 2019 22:04

1519/9-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ وَقَاهُ اللهُ شَرَّ مَا بَيْنَ لَحْيَيْهِ، وَشَرَّ مَا بَيْنَ رِجْلَيْهِ دَخَلَ الجَنَّةَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1519/9. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ кимни икки жағи орасидаги ёмонликдан ва икки оёғи орасидаги ёмонликдан сақласа, жаннатга киради», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.