Monday, 19 August 2019 21:10

1508/6-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَجُلَيْنِ مِنْ أَصْحَابِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ خَرَجَا مِنْ عِنْدِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي لَيْلَةٍ مُظْلِمَةٍ وَمَعَهُمَا مِثْلُ الْمِصْبَاحَينِ بَيْنَ أَيْدِيهِمَا، فَلَمَّا افْتَرَقَا، صَارَ مَعَ كُلِّ وَاحِدٍ مِنْهُمَا وَاحِدٌ حَتَّى أَتَى أَهْلَهُ.

رَوَاهُ البُخَارِيُّ مِنْ طرُقٍ، وَفِي بَعْضِهَا أَنَّ الرَّجُلَيْنِ أُسيْدُ بنُ حُضيرٍ، وَعبَّادُ بنُ بِشْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا.

 

1508/6. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан иккиталари Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларидан зулумат кечасида чиқишганида олдиларида чироқ каби иккита нур бор эди. Қачонки ҳар иккилари бир-бирларидан алоҳида бўлишган эди, ўша нур ҳам алоҳида бўлиб иккига бўлинди. Хаттоки икковлари уйларига нур билан боришди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Бу икки саҳобанинг бирларининг исми Усайд ибн Ҳузайр, иккинчисининг исмлари Аббод ибн Бишрдир.

Sunday, 18 August 2019 16:26

1491/27-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَلِظُّوا بِيَاذَا الجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَرَوَاهُ النَّسَائيُّ مِنْ رِوَايَةِ رَبِيعَةَ بْنِ عَامِرٍ الصَّحَابيِّ. قَالَ الحَاكِمُ: حَدِيثٌ صَحِيحُ الإِسْنَادِ.

«أَلِظُّوا» بكسر اللاَّمِ وتشديد الظاءِ المعجمةِ معْنَاه: الْزَمُوا هذِهِ الدَّعْوَةِ وأَكْثِرُوا مِنها.

 

1491/27. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йа зал жалоли вал икром» дуосини лозим тутинглар ва кўпайтиринглар», деб айтдилар.

(Маъноси: Эй улуғлик ва ҳурмат эгаси.)

Имом Термизий ва Насаийлар Рабийъа ибн Омир ас‑Саҳобийнинг ривоятидан ривоят қилишди.

Ҳоким исноди саҳиҳ ҳадис, дедилар.

Sunday, 18 August 2019 11:29

1484/20-ҳадис

وَعَن أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْبَرَصِ، وَالجُنُونِ، وَالجُذَامِ، وَسَيِّءِ الأَسْقَامِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1484/20. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал бараси вал жунуни вал жузоми ва саййи‘ил асқоми», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг ила песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон касалликлардан паноҳ тилайман.)

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Saturday, 17 August 2019 21:01

1474/10-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ الله عَنْهُ، قَالَ: كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: يَقُولُ: «اللَّهُمَّ إِنِّـي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالكَسَلِ وَالجُبْنِ وَالهَرَمِ، وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ عَذَابِ القبْرِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ فِتْنَةِ المَحْيا وَالمَمَاتِ».

وَفِي رِوَايَةٍ: «وَضَلَعِ الدَّيْنِ وَغَلَبَةِ الرِّجَالِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1474/10. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал ъажзи вал касали вал жубни вал ҳарами вал бухли ва аъузу бика мин ъазобил қабри ва аъузу бика мин фитнатил маҳя вал мамоти», бошқа ривоятда «Ва зилаъиддайни ва ғалабатир рижал», деб айтардилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сенинг номинг билан ожизликдан, дангасаликдан, қўрқоқликдан, мункиллаб қария бўлишдан, бахилликдан, қабр азобидан, тирик ва ўликлар фитнасидан ҳамда қарз юкидан ва кишиларнинг ғолиб келишидан паноҳ тилайман).

Муттафақун алайҳ.

Saturday, 17 August 2019 20:49

1467/3-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: كَانَ أَكْثَرُ دُعَاءِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اللَّهُمَّ آتِنَا فِي الدُّنْيَا حَسَنَةً، وَفِي الآخِرَةِ حَسَنَةً، وَقِنَا عَذَابَ النَّارِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

زَادَ مُسْلِمٌ فِي رِوَايَتِهِ قَالَ: وَكَانَ أَنَسٌ إِذَا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدَعْوَةٍ دَعَا بِهَا، وَإِذا أَرَادَ أَنْ يَدْعُوَ بِدُعَاءٍ دَعَا بِهَا فِيهِ.

  

1467/3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўп (қилиб юрадиган) дуолари «Аллоҳумма атина фид-дуня ҳасанатав вафил ахирати ҳасанатав вақина ъазабан-нар», эди.

(Маъноси: Парвардигоро, бизга бу дунёда ҳам яхшилик ато қилгин, охиратда ҳам яхшилик ато этгин ва бизни дўзах азобидан асрагин.)

Муттафақун алайҳ.

Муслимнинг ривоятларида: «Анас қачон илтижо қилмоқни хоҳласалар, мана шуни айтардилар. Агар дуо қилишни хоҳласалар ҳам, мана шуни айтардилар», зиёда қилинган.

Saturday, 17 August 2019 20:25

1463/6-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ كَانَ إِذَا أَوَى إِلَى فِرَاشِهِ قَالَ: «اَلْحَمْدُ للهِ الَّذِي أَطْعَمَنَا وَسَقَانَا، وَكَفَانَا وَآوَانَا، فَكَمْ مِمَّنْ لاَ كَافِيَ لَهُ وَلاَ مُؤْوِيَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1463/6. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон тўшакларига ётадиган бўлсалар: «Алҳамду лиллаҳиллазий атъамана ва сақона ва кафана ва авана факам мимман ла кафийа лаҳу ва ла му`вий», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Бизни едирган, ичирган, кифоя қилган ва бошпана берган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Қанчадан-қанча кишиларнинг сақлагувчиси ва бошпана бергувчиси йўқ.)

Имом Муслим ривоятлари.

Saturday, 10 August 2019 21:11

1396/4-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إنَّ اللهَ لَيَرْضَى عَنِ العَبْدِ يَأْكُلُ الأَكْلَةَ فَيَحْمَدُهُ عَلَيْهَا، وَيَشْرَبُ الشَّرْبَةَ فَيَحْمَدُهُ عَلَيْهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

1396/4. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Таомни еб унинг учун Аллоҳга ҳамд айтган ва шаробни ичиб, унинг учун Аллоҳга ҳамд айтган бандадан албатта Аллоҳ рози бўлур», дейилган.

Имом Муслим ривоятлари.

Saturday, 10 August 2019 20:46

1385/10-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ خَرَجَ فِي طَلَبِ العِلْمِ، فَهُوَ فِي سَبِيلِ اللهِ حَتَّى يَرْجِعَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1385/10. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким илм талабида (кўчага) чиқса, токи қайтиб келгунча Аллоҳ йўлида яъни, тоатидадир», дедилар.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Tuesday, 06 August 2019 20:28

1283/13-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حَجَّ عَلَى رَحْلٍ، وَكَانَتْ زَامِلَتَهُ. رَوَاهُ البُخَارِيُّ.

 

1283/13. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уловда ҳаж қилдилар. Юклари ҳам ўша улов устида эди.

Имом Бухорий ривоятлари.

Tuesday, 30 July 2019 20:37

1267/3-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ جَاءَ إِلَى سَعْدِ بْنِ عُبَادَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، فَجَاءَ بِخُبْزٍ وَزَيْتٍ، فَأَكَلَ، ثُمَّ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «أَفْطَرَ عِنْدَكُمْ الصَّائِمُونَ، وَأَكَلَ طَعَامَكُمُ الأَبْرَارُ وَصَلَّتْ عَلَيْكُمُ المَلاَئِكَةُ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ بِإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1267/3. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Саъд ибн Убода розияллоҳу анҳуникига ифторлик қилгани борганларида, у нон ва ёғ қўйди. Бас у зот ундан едилар, сўнгра Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Афтора ъиндакум соимуна ва акала тоъамакум ал-аброро ва соллат ъалайкум ал-малаикаҳ», деб айтдилар.

(Маъноси: Рўзадорлар сизларнинг ҳузурингизда ифтор қилишди. Яхшилар овқатларингиздан танаввул қилишди. Ва фаришталар сизларга саловот айтишди.)

Абу Довуд саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар.

Page 3 of 10

islom.uz © 2003-2020.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.