Жума, 04 Октябр 2019 17:12

1895/15-ҳадис

وعنْ جرِيرِ بْنِ عبْدِ اللَّهِ رضي اللَّه عنْهُ قال: كُنَّا عِنْدَ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فَنَظَرَ إِلَى الْقَمرِ لَيْلَةَ الْبدْرِ، وقَال: «إِنَّكُمْ ستَرَوْنَ رَبَّكُمْ عِيانا كما تَرَوْنَ هَذَا الْقَمرَ، لاَ تُضامُونَ في رُؤْيتِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1895/15. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Биз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. У зот ой тўлган кечада ойга қараб туриб, «Роббингизни мана шу ойни кўргандек кўрасизлар. У Зотни кўришда бир-бирингизга ҳалақит бермайсиз», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Пайшанба, 25 Июл 2019 20:46

1213/8-ҳадис

وَعَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: بَايَعْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى إِقَامِ الصَّلاَةِ، وَإِيْتَاءِ الزَّكَاةِ، وَالنُّصْحِ لِكُلِّ مُسْلمٍ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1213/8. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга намозни тўкис адо этишга, закотни бериш ва ҳар бир мусулмонга холис бўлишга байъат бердим».

Муттафақун алайҳ.

Жума, 17 Август 2018 16:01

698/1 - ҳадис

 

698- عَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ لِي رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ فِي حَجَّةِ الْوَدَاعِ: «اسْتَنْصِتِ النَّاسَ»، ثُمَّ قَالَ: «لاَ تَرْجِعُوا بَعْدِي كُفَّارًا يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

698/1. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга видолашув ҳажида: «Одамларни жим қил», деб, кейин яна (халойиққа қараб): «Мендан кейин бир‑бирининг бўйнини чопадиган кофирларга айланиб кетманглар!» дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Чоршанба, 15 Август 2018 18:23

638/7 - ҳадис

 

638- وَعَنْ جَرِيرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يقُولُ: «مَنْ يُحْرَمِ الرِّفْقَ يُحْرَمِ الخيْرَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

638/7. Жарир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Кимики мулойимликдан маҳрум қилинса, яхшиликларнинг барчасидан маҳрум қилинибди», деб айтганларини эшитдим.

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.