Шанба, 20 Июл 2019 20:29

1109/6-ҳадис

وَعَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: رَمَقْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ شَهْرًا يَقْرَأُ فِي الرَّكْعَتَيْنِ قَبْلَ الْفَجْرِ: {قُلْ يَا أَيُّهَا الكَافِرُونَ} وَ: {قُلْ هُوَ اللهُ أَحَدٌ}. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1109/6 . Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ой мобайнида бомдод (фарзидан олдинги суннат намознинг) икки ракатида «Қул йа аййуҳал кофирун» ва «Қул ҳуваллоҳу аҳад»ни ўқиганларини кўрдим».

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, дедилар.

Жума, 19 Июл 2019 16:41

1081/8-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيْرةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ أَوَّلَ مَا يُحَاسَبُ بِهِ العَبْدُ يَوْمَ القِيَامَةِ مِنْ عَمَلِهِ صَلاَتُهُ، فَإِنْ صَلُحَتْ، فَقَدْ أَفَلَحَ وَأَنْجَحَ، وَإِنْ فَسَدَتْ، فَقَدْ خَابَ وَخَسِرَ، فَإِنِ انْتُقِصَ مِنْ فَرِيضَتِهِ شَيْئًا، قَالَ الرَّبُّ، عَزَّ وَجَلَّ: انْظُرُوا هَلْ لِعَبْدِي مِنْ تَطَوُّعٍ، فَيُكَمَّلُ بِهَا مَا انْتَقَصَ مِنَ الفَرِيضَةِ؟ ثُمَّ تَكُونُ سَائِرُ أَعْمَالِهِ عَلَى هَذَا». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1081/8. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қиёмат куни банданинг биринчи бўлиб ҳисоб қилинадиган амали намоздир. Агар у яроқли бўлса, нажот топиб, муваффақиятга эришибди. Агар яроқсиз бўлса, ҳасрат-надоматда қолибди. Агар бордию фарз амалларидан бирор камчилик бўлса, Аллоҳ Таоло: «Бандамнинг нафл амалларига қаранглар-чи?» дейди. Агар нафл амаллар бўлса, фарзнинг камчиликлари тўлдирилади. Кейин бошқа амаллари ҳам мана шу тарзда ижро этилади», дедилар”.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан ҳадис дедилар.

Жума, 19 Июл 2019 16:40

1080/7-ҳадис

وَعَنْ شَقِيقِ بْنِ عَبْدِ اللهِ التَّابِعِيِّ الْمُتَّفَقِ عَلَى جَلاَلَتِهِ رَحِمَهُ اللهُ قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ مُحَمَّدٍ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لاَ يَرَونَ شَيْئًا مِنَ الأَعْمَالِ تَرْكُهُ كُفْرٌ غَيْرَ الصَّلاَةِ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ فِي كِتَابِ الإِيمَانِ بإِسْنَادٍ صَحِيحٍ.

 

1080/7. Буюклиги иттифоқ қилинган тобеъинлардан Шақиқ ибн Абуллоҳ роҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади:

«Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари намозни тарк қилишдан бошқа бирор амални тарк қилишни кофирлик деб ҳисоблашмас эди», дедилар”.

Имом Термизий иймон китобида саҳиҳ иснод билан ривоят қилдилар.

Жума, 19 Июл 2019 16:38

1079/6-ҳадис

وَعَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «العَهْدُ الَّذِي بَيْنَنَا وَبَيْنَهُمْ الصَّلاَةُ، فَمَنْ تَرَكَهَا فَقَدْ كَفَرَ». رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

 

1079/6. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Биз билан уларнинг (мунофиқларнинг) орасидаги фарқ намоздир. Бас, кимки уни тарк қилса, батаҳқиқ кофир ҳолича қолибди», дедилар”.

Имом Термизий ривоят қилиб, ҳасан, саҳиҳ ҳадис, дедилар".

Жума, 19 Июл 2019 16:02

1071/1-ҳадис

عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «مَنْ صَلَّى العِشَاءَ فِي جَـمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا قَامَ نِصْفَ اللَّيْلِ وَمَنْ صَلَّى الصُّبْحَ فِي جَمَاعَةٍ، فَكَأَنَّمَا صَلَّى اللَّيْلَ كُلَّهُ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَفِي رِوَايَةِ التِّرْمِذِيِّ عَنْ عُثْمَانَ بْنِ عَفَّانَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «مَنْ شَهِدَ العِشَاءَ فِي جَمَاعَةٍ كَانَ لَهُ قِيَامُ نِصْفِ لَيْلَةٍ، وَمَنْ صَلَّى العِشَاءَ وَالْفَجْرَ فِي جَمَاعَةٍ، كَانَ لَهُ كَقِيَامِ لَيْلَةٍ». قَالَ التِّرْمِذِيُّ: حَدِيثٌ حَسَنٌ صَحِيحٌ.

                   

1071/1. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат ила бедор ўтказгандай бўлади. Кимки бомдод намозини жамоат ила ўқиса, бутун кечани ибодат ила ўтказгандай бўлади», деб айтганларини эшитдим”.

Имом Муслим ривоятлари.

Имом Термизийнинг Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким хуфтон намозини жамоат билан ўқиса, кечанинг ярмини ибодат билан бедор ўтказганнинг савобига эришибди. Ким хуфтон ва бомдод намозларини жамоат билан ўқиса, кечанинг барчасини бедор ўтказганнинг савобига эришибди», дедилар.

Имом Термизий бу ҳадисни ҳасан, саҳиҳ, деб айтдилар.

 

Пайшанба, 18 Июл 2019 21:39

1060/8-ҳадис

وَعَنْ أَبِي سَعِيدٍ الخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «إِذَا رَأَيْتُمُ الرَّجُلَ يَعْتَادُ المَسَاجِدَ فَاشْهَدُوا لَهُ بِالإِيْمَانِ» قَالَ اللهُ عزَّ وَجَلَّ: {إِنَّمَا يَعْمُرُ مَسَاجِدَ اللهِ مَنْ آمَنَ بِاللهِ وَالْيَومِ الآخِرِ} الآية. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1060/8. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон масжидга боришга одатланган кишини кўрсангизлар, унинг иймонли эканига гувоҳлик беринглар». Чунки Аллоҳ азза ва жалла: «Аллоҳнинг масжидларини фақат Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирганларгина обод қилурлар....», (Тавба сураси, 18‑оят) деб айтган.

Имом Термизий ривоя қилиб, ҳасан ҳадис, дедилар.

Пайшанба, 18 Июл 2019 21:36

1058/6-ҳадис

وَعَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «بَشِّرُوا المَشَّائِينَ فِي الظُّلَمِ إِلَى المَسَاجِدِ بِالنُّورِ التَّامِّ يَوْمَ القِيَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

 

1058/6. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қоронғида масжидларга юриб борувчи кишиларга Қиёмат куни мукаммал нур бўлишини башорат қилинглар», деб айтдилар.

Абу Довуд ва имом Термизий ривоятлари.

Чоршанба, 17 Июл 2019 22:00

1041/9-ҳадис

وَعَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «الدُّعَاءُ لاَ يُرَدُّ بَيْنَ الأَذَانِ وَالإِقَامَةِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

 

1041/9. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Азон билан иқоматнинг орасидаги дуо рад қилинмайди», дедилар.

Абу Довуд ва Термизийлар ривояти.

Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

 

Сейшанба, 16 Июл 2019 20:48

1032/9-ҳадис

وَعَنْ عُمَرَ بْنِ الخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْكُمْ مِنْ أَحَدٍ يَتَوَضَّأُ فَيُبْلِغُ -­ أَوْ فَيُسْبِغُ الوُضُوءَ ­- ثُمَّ قَالَ: أَشْهَدُ أَنْ لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ، إِلاَّ فُتِحَتْ لَهُ أَبْوَابُ الجَنَّةِ الثَّمَانِيَةُ يَدْخُلُ مِنْ أَيِّهَا شَاءَ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَزَادَ التِّرْمِذِيُّ: «اللَّهُمَّ اجْعَلْنِي مِنَ التَّوَّابِينَ وَاجْعَلْنِي مِنَ المُتَطَهِّرِينَ».

 

1032/9. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Ким таҳорат  олса ва таҳоратни мукаммал қилиб, сўнгра: «Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва росулуҳу», деса, унга жаннатнинг саккизта эшиги очилиб, хоҳлаганидан кираверади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари

Имом Термизий «Аллоҳуммажъалний минат таввабийна важъалний минал мутатоҳҳирийн» калимасини зиёда қилганлар.

Маъноси: «Эй бор Худоё! Мени кўп тавба қилувчилардан ва покланувчилардан қилгин»

Душанба, 15 Июл 2019 21:10

1016/8-ҳадис

وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مِنَ القُرْآنِ سُورَةٌ ثَلاَثُونَ آيَةً شَفَعَتْ لِرَجُلٍ حَتَّى غُفِرَ لَهُ، وَهِيَ: تَبَارَكَ الَّذِي بِيَدِهِ المُلْكُ».

رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ وَقَالَ: حَدِيثٌ حَسَنٌ.

وَفِي رِوَايَةِ أَبِي دَاوُدَ: «تَشْفَعُ».

 

1016/8. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қуръонда ўттиз оятли бир сура бор. У (ўқиб юрган) кишини шафоат қилади. Ҳаттоки гуноҳлари мағфират қилинади. Ўша сура «таборакаллазий биядиҳил мулк»дир», дедилар.

Абу Довуд ва Термизий ривоятлари.

Термизий ҳасан ҳадис, дедилар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.