Чоршанба, 02 Октябр 2019 14:33

1834/27-ҳадис

وعَنْ أبي هُريْرةَ رضي اللَّه عنْهُ أنَّ النبي صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «لا يُلْدغُ الْمُؤمِنُ مِنْ جُحْرٍ مرَّتَيْنِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1834/27. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мўмин бир тешикдан икки марта чақилмайди», дедилар".

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Мўмин киши эҳтиёткор ва фатонатли бўлгани учун икки марта қоқилмайди.

Чоршанба, 02 Октябр 2019 14:32

1833/26-ҳадис

وعنْ عَبدِ اللَّهِ بن أبي أوْفى رضي اللَّه عَنْهُمَا قال: غَزَوْنَا مع رَسُولِ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ سَبْعَ غَزَوَاتٍ نَأكُلُ الجرادَ.

وفي روايةٍ: نَأْكُلُ معهُ الجَراد. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1833/26. Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан еттита ғазотда бирга қатнашдик, (унда) чигиртка едик".

Бошқа ривоятда: «Биз у зот билан бирга чигиртка едик», бўлиб келган.

Муттафақун алайҳ.

Чоршанба, 02 Октябр 2019 14:14

1830/23-ҳадис

وعن ابنِ عُمَر رضي اللَّه عنْهُما قال: قال رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إذا أنْزل اللَّه تَعالى بِقَوْمٍ عَذَابا أَصَابَ الْعَذَابُ مَنْ كَانَ فِيهمْ، ثُمَّ بُعِثُوا على أعمَالِهمْ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1830/23. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аллоҳ бирор қавмга азоб туширса, бу азоб у ердагиларнинг ҳаммасига етади. Кейин (қиёматда) амалларига кўра қайта тириладилар», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Фойда: «Азоб тушса, яхшию ёмонни ҳалок қилади. Лекин Қиёматда ниятларига қараб, яъни яхши бўлса яхшилар қаторида, ёмон бўлса, ёмонлар қаторида тирилади. Шунинг учун ёмонлар билан аралашиб юришдан огоҳлантирилади.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 20:00

1827/20-ҳадис

وعنْهُ رضي اللَّه عنْهُ أنَّهُ سَمِعَ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «كانَتْ امْرَأتَان مَعهُمَا ابْناهُما، جَاءَ الذِّئْبُ فَذَهَبَ بابنِ إحْداهُما، فقالت لصاحِبتهَا: إنَّمَا ذهَبَ بابنِكِ، وقالت الأخْرى: إنَّمَا ذَهَبَ بابنِك، فَتَحَاكما إلى داوُودَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَضِي بِهِ للْكُبْرَى، فَخَرَجتَا على سُلَيْمانَ بنِ داودَ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فأخبرتَاه، فقالَ: ائْتُوني بِالسِّكينَ أشَقُّهُ بَيْنَهُمَا. فقالت الصُّغْرى: لا تَفْعَلْ، رَحِمكَ اللَّه، هُو ابْنُهَا فَقَضَى بِهِ للصُّغْرَى». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1827/20. Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«(Ўтган замонда) иккита хотин бор эди. Икковининг ёш гўдаклари турганда, бўри келиб, боланинг биттасини олиб кетди. Бири: «Бўри сенинг болангни олиб кетди», деди. Иккинчиси: «Балки сенинг болангни олиб кетди» деди. Икковлари келиша олмасдан Довуд алайҳиссаломни ҳакам қилишди. Довуд алайҳиссалом каттасининг фойдасига ҳал қилиб бердилар. Улар ташқарига чиқишган эди Довуд ўғиллари Сулаймон алайҳиссаломни учратиб, бўлиб ўтган воқеъанинг хабарини беришди. Сулаймон алайҳиссалом: «Пичоқ олиб келинглар мен уни иккига бўлиб, икковингизга тақсимлаб бераман», дедилар. Бу сўзни эшитиб, кичиги: «Ундай қилманг, Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Бу бола уникидир», деди. Сулаймон алайҳиссалом: «Қолган бола шу кичик хотинга тегишли», деб ҳукм қилдилар”.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:58

1826/19-ҳадис

وعَنْ أبي هُرَيْرَةَ رضي اللَّه عَنْهُ عَن النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اشْتَرَى رَجُلٌ مِنْ رَجُلٍ عقَارا، فَوَجَد الذي اشْتَرَى الْعَقَارَ في عَقَارِه جَرَّةً فِيهَا ذَهَبٌ، فقالَ لهُ الذي اشْتَرَى الْعَقَارُ: خُذْ ذَهَبَكَ، إنَّمَا اشْتَرَيْتُ مِنْكَ الأرْضَ، وَلَمْ أشْتَرِ الذَّهَبَ، وقالَ الَّذي لَهُ الأرْضُ: إنَّمَا بعْتُكَ الأرضَ وَمَا فِيهَا، فَتَحاكَما إلى رَجُلٍ، فقالَ الَّذي تَحَاكَمَا إلَيْهِ: أَلَكُمَا وَلَدٌ؟ قَالَ أحدُهُمَا: لي غُلامٌ. وقالَ الآخرُ: لي جَارِيةٌ، قالَ أنْكحَا الْغُلامَ الجَاريَةَ، وَأنْفِقَا عَلى أنْفُسهمَا مِنْهُ وتصَدَّقَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1826/19. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бир киши бировнинг кўчмас мулкини сотиб олди. Кўчмас мулкни сотиб олган киши шу мулкида бир хум тилла топиб олди. Шунда кўчмас мулкни сотиб олган киши унга (сотганга): «Тиллангни ол, мен сендан ер сотиб олганман, тилла сотиб олмаганман», деди. Ернинг эгаси бўлган киши эса: «Мен сенга ер ва ундаги бор нарсани сотганман», деди. Кейин икковлари бир кишининг олдига ҳукм чиқариб беришини сўраб боришди. Шунда улар ҳукм чиқаришини сўраб борган киши: «Болангиз борми?» деди. Бири: «Менинг бир ўғлим бор», деди. Иккинчиси эса: «Менинг бир қизим бор», деди. У: «Ўғилга қизни никоҳлаб беринглар, ундан (тилладан) уларнинг ўзига сарфланглар ва садақа қилинглар», деди».

Муттафақун алайҳ.

Фойда: «Бу аввалги умматлар шариатидаги нарса бўлиб, бизнинг шариатимизга мувофиқ эмас. Бизнинг шариатимизда топиб олинган нарсалар ҳақидаги маълумот фиқҳ китобларида батафсил сўзланган.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:49

1823/16-ҳадис

وعَنْهُ قال: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «يَتْرُكُونَ المَدينَةَ عَلى خَيْرٍ مَا كَانَتْ، لا يَغْشَاهَا إلاَّ الْعوَافي ­ يُرِيدُ: عَوَافي السِّباعِ وَالطَّيْرِ ­وَآخِر مَنْ يُحْشَرُ رَاعِيانِ مِنْ مُزَيْنَةَ يُريدَانِ المَدينَةَ ينْعِقَانِ بِغَنَمها فَيَجدَانها وُحُوشا، حتَّى إذا بَلَغَا ثنِيَّةَ الْودَاعِ خَرَّا على وَجوهِهمَا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1823/16. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Мадинани энг яхши ҳолида ташлаб кетадилар. Унга фақат талабгорлар – ризқ ва омонлик талабидаги йиртқич ҳайвонлар ва қушларни назарда тутмоқдалар – келишади. Энг охирги ҳашр қилинадиганлар музайналик икки чўпондир. Улар қўйларини ҳайдаб, Мадинани кўзлаб келишади ва уни кимсасиз ҳолда топишади. Ниҳоят, Санийятул вадоъга* етганларида, юзтубан йиқилишади».

Муттафақун алайҳ.

 

* «Санийятул вадоъ» – «видолашув довони» деганидир. У Мадинадан Шом тарафга чиқиш йўлидаги тепалик, йўл, довон. Одатда мадиналиклар ўзларининг бирор яқинларини сафарга кузатиб чиқадиган бўлишса, у билан шу ерда хайрлашишар эди. Шунинг учун бу жой мазкур ном билан аталиб қолган.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:41

1822/15-ҳадис

وعَنْهُ رضي اللَّه عَنْهُ قالَ: قالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لا تَقُومُ السَّاعَةُ حَتَّى يَحْسِرَ الْفُرَاتُ عَنْ جبَلٍ منْ ذَهَبٍ يُقْتَتَلُ علَيْهِ، فيُقْتَلُ مِنْ كُلِّ مِائةٍ تِسْعَةٌ وتِسْعُونَ، فَيَقُولُ كُلُّ رَجُلٍ مِنْهُمْ: لَعَلِّي أنْ أكُونَ أنَا أنْجُو».

وفي روايةٍ: «يوُشِكُ أنْ يَحْسِرَ الْفُرَاتُ عَن كَنْزٍ مِنْ ذَهَبٍ، فَمَنْ حَضَرَهُ فَلا يأخُذْ منْهُ شَيْئا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1822/15. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳуан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«(Ироқдаги) Фурот дарёси остидан тилла тоғ топилиб, уни деб одамлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ва ҳар юзтадан тўқсон тўққизталари ҳалок бўлишади. Уларнинг ҳар бирлари, кошки мен унга эришсам,- деб умид қилади», дедилар.

Бошқа ривоятда: «Яқин кунларда Фурот дарёси остидан тилла кони топилади. Ким ўша пайтда ҳозир бўлса, ундан бирор нарса олмасин», деб айтганлар.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:35

1821/14-ҳадис

 وعَنْهُ رضي اللَّه عَنْهُ قالَ: قال رَسُولُ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «والذِي نَفْسِي بِيَدِه لا تَذْهَبُ الدُّنْيَا حَتَّى يَمُرَّ الرَّجُلُ بالْقَبْرِ، فيتمَرَّغَ عَلَيْهِ، ويقولُ: يَالَيْتَني مَكَانَ صَاحِبِ هذا الْقَبْرِ، وَلَيْس بِهِ الدَّين وما به إلاَّ الْبَلاَءُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1821/14. Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Менинг жоним Унинг қўлида бўлган зотга қасамки, киши қабр олдидан ўтиб, у қабрга юзларини суртиб: «Кошки эди мана шу қабр ичида мен бўлсам», деб айтмагунича дунё тамом бўлмайди. У киши бу сўзларни диндорлигидан эмас, балки (ҳар-турлик) мусибатларга дучор бўлганидан айтади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:03

1820/13-ҳадис

 وعَنْ أبي هُريْرَةَ رضي اللَّه عنْهُ أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قالَ: «لا تَقُومُ الساعَةُ حَتَّى يُقَاتِلَ المُسْلِمُونَ الْيَهُودَ حتَّى يَخْتَبِيءَ الْيَهُوديُّ مِنْ وَراءِ الحَجَر والشَّجَرِ، فَيَقُولُ الحَجَرُ والشَّجَرُ: يَا مُسْلِمُ هذا يَهُودِيٌّ خَلْفي تَعَالَ فَاقْتُلْهُ، إلاَّ الْغَرْقَدَ فَإنَّهُ منْ شَجَرِ الْيَهُودِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1820/13. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мусулмонлар билан яхудийлар урушмагунча Қиёмат қоим бўлмайди. Ўшанда яҳудийлар тош ва дарахтлар орқасига яшириниб олади. Тош ва дарахтлар тилга кириб: «Эй мусулмон, мана орқамда яҳудий турибди, келиб уни ўлдиргин», дейди. Фақат «Ғарқад» номли дарахт чақирмайди. Чунки у яҳудийларнинг дарахтларидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 19:00

1819/12-ҳадис

وعَنْ ابنِ عُمَرَ رضي اللَّهُ عَنْهُما أنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ ذَكَرَ الدَّجَّالَ بَيْنَ ظَهْرَاني النَّاس فَقَالَ: «إنَّ اللَّه لَيْسَ بأَعْوَرَ، ألا إنَّ المَسِيحَ الدَّجَّالَ أعْوَرُ الْعيْنِ الْيُمْنى، كَأَنَّ عَيْنَهُ عِنَبةٌ طَافِيَةٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1819/12. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир куни одамлар орасида масиҳ дажжол ҳақида гапира туриб, бундай дедилар: «Албатта, Аллоҳ ундай эмас. Ҳой, билиб қўйинглар! Албатта, масиҳ дажжолнинг ўнг кўзи йўқдир. Унинг кўзи худди бўртиб чиққан узум донасига ўхшайди.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.