Сейшанба, 02 Июл 2019 14:33

767/1-ҳадис

 

767- وَعَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: سَقَيْتُ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مِنْ زَمْزَمَ، فَشَرِبَ وَهُوَ قَائمٌ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

767/1. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни замзам суви билан сийлаганимда, у зот тик туриб ичдилар.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 02 Июл 2019 13:54

763/2-ҳадис

763- وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنْ يُشْرَبَ مِنْ فِي السِّقَاءِ أَوِ القِرْبَةِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

763/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам меш ёки бошқа идишларнинг оғзидан сув ичишни таъқиқладилар".

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 02 Июл 2019 13:49

762/1-ҳадис

 

762- عَنْ أَبِي سَعِيدٍ الْخُدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: نَهَى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنِ اخْتِنَاثِ الأَسْقِيَةِ - يَعْنِى: أَنْ تُكْسَرَ أَفْوَاهُهَا، وَيُشْرَبَ مِنْهَا. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

762/1. Абу Саид ал-Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сувдонларни буклашдан қайтардилар», яъни оғизларини буклаб, ўша ердан ичишдан.

Муттафақун алайҳ.

Душанба, 25 Феврал 2019 10:14

742/1 - ҳадис

 742- عَنْ جَبَلَةَ بْنِ سُحَيْمٍ قَالَ: أَصَابَنَا عَامُ سَنَةٍ مَعَ ابْنِ الزُّبَيْرِ، فَرُزِقْنَا تَمْرًا، وَكَانَ عَبْدُ اللهِ بْنُ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا يَمُرُّ بِنَا وَنَحْنُ نَأْكُلُ، فَيَقُولُ: لاَ تُقَارِنُوا، فَإِنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الإقْرَانِ، ثُمَّ يَقُولُ: «إِلاَّ أَنْ يَسْتَأْذِنَ الرَّجُلُ أَخَاهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

742/1. Жабала ибн Суҳайм розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Ибн Зубайр билан бирга (яшаганимизда) бизга очлик йили етди. Бас хурмо ила ризқландик. (Егулик) тановул қилаётганимизда, олдимиздан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ўтиб: «Хурмони иккитадан еманглар. Чунки Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам иккитадан ейишдан қайтариб: "Фақат киши биродарига изн берса, жоиз", деганлар», деб айтди».

Муттафақун алайҳ.

Душанба, 25 Феврал 2019 10:10

739/1 - ҳадис

739- عَنْ أَبِي مَسْعُودِ البَدْرِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: دَعَا رَجُلٌ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ لِطَعَامٍ صَـنَعَهُ لَهُ خَامِسَ خَمْسَةٍ، فَتَبِعَهُمْ رَجُلٌ، فَلمَّا بَلَغَ البَابَ، قَالَ لَهُ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِنَّ هَذَا تَبِعَنَا، فَإِنْ شِئْتَ أَنْ تَأْذَنَ لَهُ، وَإِنْ شِئْتَ رَجَعَ» قَالَ: بَلْ آذَنُ لَهُ يَا رَسُولَ اللهِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

739/1. Абу Масъуд ал-Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Бир киши беш кишилик таом ҳозирлаб, бешинчиси этиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни ҳам чақирди. Уларга бир киши эргашди. Қачонки эшикка етиб келгач Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уй эгасига: «Бу киши бизга эргашиб келди. Агар хоҳласанг, бунга изн бер, кирсин. Агар хоҳласанг, қайтиб кетади», деганларида, уй эгаси: «Эй Аллоҳнинг Расули, унинг киришига изн бераман», деб айтди.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.