Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:39

1764/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُريْرَةَ وَعَائِشَةَ رَضِي اللَّه عنْهُمَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ نَهَى عَنِ الْوِصالِ . مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

 

1764/1. Абу Ҳурайра ва Оиша розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам рўзани узлуксиз тутишдaн қaйтaрдилaр.

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:35

1762/3-ҳадис

وَعَنْ مُحَمَّدِ بْنِ عَبَّادٍ قَالَ: سَأَلْتُ جَابِرا رَضِيَ اللَّه عَنْهُ: أَنَهَى النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَنْ صَوْمِ الجُمُعَةِ؟ قَالَ: نَعَمْ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1762/3. Муҳаммад ибн Аббод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Жобир розияллоҳу анҳудан Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куннинг ўзида рўза тутишдан ман қилганларми?- деб сўрасам, у киши: «Ҳа», дедилар".

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:31

1761/2-ҳадис

وَعَنْهُ قَالَ: سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ: «لا يَصُومَنَّ أَحَدُكُمْ يَوْمَ الجُمُعَةِ إِلاَّ يَوْما قَبْلَهُ أَوْ بَعْدَهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1761/2. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни:

«Бирортангиз жума куни рўза тутмасин, фақат ундан олдинги ёки кейинги кун(ни қўшиб тутса майли)», деяётганларини эшитдим».

Муттафақун алайҳ.

Сейшанба, 01 Октябр 2019 09:26

1758/1-ҳадис

عَنْ أَبي الجُهيْمِ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ الحَارِثِ بْنِ الصِّمَّةِ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «لَوْ يَعْلَمُ الْمَارُّ بَيْنَ يدي الْمُصَلِّي مَاذا عَلَيْهِ لَكَانَ أَنْ يَقِفَ أَرْبَعِينَ خَيْرا لَهُ مِنْ أَنْ يَمُرَّ بَيْنَ يَدَيْهِ».

قَالَ الرَّاوي: لا أَدْرِي: قَالَ أَرْبَعِين يَوما، أَو أَرْبَعِينَ شَهْرا، أَوْ أَرْبَعِينَ سَنَةً. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1758/1. Абу Жуҳайм Абдуллоҳ ибн Ҳорис ибн Симма ал‑Ансорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Агар намозхоннинг олдидан ўтувчи киши ўзига нима (гуноҳ) бўлишини билганида эди, (намозхоннинг) олдидан ўтишдан кўра қирқ (йил, ой, кун) тўхтаб туриш унинг учун яхшироқ бўлар эди», дедилар».

Ровий: «Қирқ кун» дедими, ёки «ой», ё «йил»ми, билолмадим», деган.

Муттафақун алайҳ.

Якшанба, 29 Сентябр 2019 11:33

1752/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُريْرةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ أن رسول الله صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: نهي عنِ الخَصْرِ في الصَّلاةِ. مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  

1752/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда қўлни биқинга қўйишдан ман этдилар".

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Чунки намозда бундай туриш мутакаббирликка далолат қилади.

 

Якшанба, 29 Сентябр 2019 11:25

1751/1-ҳадис

عنْ أَبي هُريْرَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَمَا يَخْشَى أَحَدُكُمْ إِذا رفَعَ رأْسَهُ قَبْلَ الإِمَامِ أَنْ يَجْعلَ اللَّه رأْسَهُ رأْسَ حِمارٍ، أَوْ يَجْعلَ اللَّه صُورتَهُ صُورَةَ حِمارٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1751/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз (саждада) бошини имомдан олдин кўтаргудек бўлса, Аллоҳ унинг бошини эшакнинг бошидек қилишидан [ёки Аллоҳ унинг суратини эшак суратидек қилишидан] қўрқмасмикин?!» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Баъзилар бу сўз киноядир. Яъни эшакка ўхшаб ақли ноқис бўлади дейишади. Баъзилар эса, бундай бўлиши мумкин,-дейишди. Шайх Ибн Ҳажар ал-Ҳайтамий ўзларининг мўъжамларида мана шу ҳодиса юз берганини ёзганлар. Аллоҳ ўзи асрасин.

Якшанба, 29 Сентябр 2019 11:24

1750/1-ҳадис

عنْ أَبي هُريْرةَ رضِيَ اللَّه عنْهُ أَنَّ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَحِلُّ للمَرْأَةِ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شاهِدٌ إِلاَّ بإِذْنِهِ ولا تَأْذَنَ في بَيْتِهِ إِلاَّ بإِذْنِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1750/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аёлга эри борлигида унинг изнисиз рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (киришга) изн бериши ҳалол бўлмайди», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Якшанба, 29 Сентябр 2019 11:16

1750/1-ҳадис

عنْ أَبي هُريْرةَ رضِيَ اللَّه عنْهُ أَنَّ رسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لا يَحِلُّ للمَرْأَةِ أَنْ تَصُومَ وَزَوْجُهَا شاهِدٌ إِلاَّ بإِذْنِهِ ولا تَأْذَنَ في بَيْتِهِ إِلاَّ بإِذْنِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1750/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Аёлга эри борлигида унинг изнисиз рўза тутиши, унинг изнисиз уйига (киришга) изн бериши ҳалол бўлмайди», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

Якшанба, 29 Сентябр 2019 10:51

1749/1-ҳадис

عَنْ أَبي هُريْرةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلى فِراشِهِ فأَبَتْ، فَباتَ غَضْبانَ علَيْهَا، لَعَنَتْهَا الْمَلائِكَةُ حتى تُصْبِح». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وفي رواية: حَتَّى «تَرْجِع».

 

1749/1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон киши ўз хотинини (жимоъ ниятида) тўшагига чақирганда, у хотин бош тортса ва эри ундан норози бўлиб ётса, тонг отгунча фаришталар у хотинни лаънатлаб туришади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

Якшанба, 29 Сентябр 2019 10:04

1747/2-ҳадис

وعَنِ ابْنِ عُمرَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ صَلَّى العِشَاءَ في آخِرِ حَيَاتِهِ، فَلمَّا سَلَّم، قَالَ: «أَرَأَيْتَكُمْ لَيْلَتَكُمْ هَذِهِ؟ فَإِنَّ على رَأْسِ مِئَةِ سَنَةٍ لا يَبْقَى مِمَّنْ هُوَ عَلى ظَهْرِ الأَرْضِ اليَوْمَ أَحدٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

1747/2. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётларининг сўнгида бизга хуфтон намозини ўқиб бердилар. Салом бериб бўлгач, ўринларидан туриб: «Бу кечангизни кўрдингизми? Бундан юз йил ўтгач, ер юзида (ҳозирги) кишилардан бирортаси қолмайди», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

Фойда: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганларидек охирги вафот этган саҳоба Абу Туфайл Омир ибн Воилдир. Бу киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу сўзни айтганларидан 100 йил ўтгандан кейин 110‑ҳижрий йили вафот этганлар. Яъни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳижратнинг 10-йилида бу сўзни айтганлар.

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.