Жума, 04 Октябр 2019 17:13

1896/6-ҳадис

وعنْ صُهَيْب رَضِي اللَّه عنْهُ أَنَّ رسُول اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال: «إِذَا دَخَل أَهْلَ الْجنَّةِ الجنَّةَ يقُولُ اللَّه تَباركَ وتَعالَى: تُرِيدُونَ شَيْئا أَزِيدُكُمْ؟ فَيقُولُونَ: أَلَمْ تُبيِّضْ وُجُوهَنَا؟ أَلَمْ تُدْخِلْنَا الْجَنَّةَ وتُنَجِّنَا مِنَ النَّارِ؟ فَيكْشِفُ الْحِجابَ، فَما أُعْطُوا شَيْئا أَحبَّ إِلَيهِمْ مِنَ النَّظَرِ إِلَى رَبِّهِمْ». رواهُ مُسْلِمٌ.

قَالَ تَعالَى: {إِنَّ الَّذِينَ آمنُوا وعمِلُوا الصَّالِحاتِ يهْدِيهِمْ ربُّهُمْ بِإِيمانِهِمْ تَجْري مِنْ تَحْتِهِمُ الأَنْهَارُ في جنَّاتِ النَّعِيم، دعْوَاهُمْ فِيهَا سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ، وتَحِيَّتُهُمْ فِيهَا سلامٌ وآخِرُ دعْواهُمْ أَنِ الْحمْدُ للَّهِ رَبِّ العالمِينَ} [يونس: 9].

 

1896/6. Суҳайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон жаннат аҳли жаннатга кирса, Аллоҳ таоло уларга: «Бирор нарсани зиёда қилишимни хоҳлайсизларми?», дейди. Улар: «Эй Аллоҳ, сен бизнинг юзларимизни оппоқ қилдинг, жаннатингга киргиздинг ва дўзахингдан паноҳ бердинг, (яна бошқа неъматларинг ҳам борми?)» дейишади. Шунда Аллоҳ таоло жамолини кўрсатиш учун пардани очади. Бас, уларга Роббиларининг жамолига назар солишдан маҳбуброқ неъмат йўқлигини (билишади)», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Аллоҳ таоло: «Иймон келтириб, яхши амаллар қилган зотларни эса, иймон-эътиқодлари сабабли Парвардигорлари ҳидоят қилур – ноз-неъмат боғларида остларидан дарёлар оқиб турур. У жойдаги дуолари: «Эй тангримиз, Ўзингни поклаймиз», дейиш, у жойдаги ўзаро саломлари (бир-бирларига) тинчлик тилашдир. Охирги тилаклари эса бутун оламлар Парвардигори – Аллоҳга ҳамду сано айтишдир», деб айтган. (Юнус сураси, 9-оят).

 

الْحَمْدُ للَّهِ الَّذِي هَدانا لَهَذَا وما كُنَّا لنَهْتَدِيَ لَوْلاَ أَنْ هَدَانَا اللَّه: اللَّهُمَّ صلِّ عَلَى سيدِنَا مُحَمَّدٍ وعلَى آلِ مُحمَّدٍ، كَمَا صلَّيْتَ عَلَى إِبْراهِيم وعلَى آلِ إِبْراهِيمَ، وبارِكْ علَى مُحَمَّدٍ وعلَى آلِ  مُحمَّدٍ، كَمَا باركْتَ علَى إِبْرَاهِيمَ وعلَى آل إِبْراهِيمَ، إِنَّكَ حمِيدٌ مجِيدٌ.

قَال مُؤلِّفُهُ يحيى النوَاوِيُّ غَفَر اللَّه لَهُ: «فَرغْتُ مِنْهُ يوْمَ الإثْنَيْن رابِعَ عَشرَ شهر رمضَانَ سَنَةَ سبْعينَ وَستِّمائة بدمشق».

 

Бизни (Исломга) ҳидоят қилган Аллоҳга ҳамд бўлсин. Агар Аллоҳ бизни ҳидоят этмаганида, биз асло ҳидоят топмас эдик. Аллоҳим қулинг, расулинг, оми набиййинг Муҳаммад алайҳиссаломни, оилалари, аёллари ва зурриётларини раҳмат ва яхшиликда қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни ва оилаларини раҳмат ва яхшиликда қилганингдек. Оми набий Муҳаммад алайҳиссаломни, у зотнинг аёллари ва зурриётларини баракотли қил, худди Иброҳим алайҳиссаломни ва оилаларини оламларда баракотли қилганингдек. Албатта Сен мақтовга лойиқ улуғ зотсан.

Муаллиф Имом Нававий (Аллоҳ у кишини мағфират қилсин): «Бу китобни 670-ҳижрий сана, тўртинчи рамазон душанба куни ниҳоясига етказдим», деб айтдилар.

Бу китоб таржимаси ҳам Аллоҳнинг ёрдами ила 2005/02/07 санада, душанба куни ниҳоясига етди.

Бу китоб таржимасини қайта кўриб чиқиш Аллоҳнинг ёрдами ила 2015/05/22 санада, жума куни аср намозидан бироз олдин ниҳоясига етди.

Аллоҳга ҳамд бўлсин!

islom.uz © 2003-2018.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.