Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари

Саҳиҳул Бухорийнинг мухтасари (300)

 الإمام الحافظ ابن أبي جمرة الأندلسي

Имом Ҳофиз Ибн аби жамра андалусий

 

 مختصر صحيح البخاري

 المسمى

جمع النهاية في بدء الخير والغاية

 Саҳиҳул бухорийнинг мухтасари

 (Яхшилик ва мақсаднинг бошланишидаги ниҳоянинг тўплами деб номланган)

 

Тўплаб, нашрга тайёрловчи:

 Анвар Аҳмад

Абдулазиз Ҳасан

Тошкент: 2020 йил

Ҳадис 226-5673 | БЕМОРЛАР КИТОБИ

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 20:41

كتاب الـمرضى

БЕМОРЛАР КИТОБИ

 

226- 5673- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سَـمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم يَقُولُ: «لَنْ يُدْخِلَ أَحَدًا عَمَلُهُ الْجَنَّةَ». قَالُوا: وَلَا أَنْتَ يَا رَسُولَ اللهِ؟ قَالَ: «وَلَا أَنَا، إِلَّا أَنْ يَتَغَمَّدَنِيَ اللهُ بِفَضْلٍ وَرَحْمَتِهِ، فَسَدِّدُوا وَقَارِبُوا، وَلَا يَتَمَنَّ أَحَدُكُمُ الْمَوْتَ؛ إِمَّا مُحْسِنًا.. فَلَعَلَّهُ أَنْ يَزْدَادَ خَيْرًا، وَإِمَّا مُسِيئًا.. فَلَعَلَّهُ أَنْ يَسْتَعْتِبَ».

 

226- 5673. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу деди:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Ҳеч кимнинг амали уни жаннатга киритмайди», деяётганларини эшитдим. «Сизни ҳамми, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. Шунда у зот: «Ҳа, Аллоҳ мени фазлу раҳмат билан ўраб олмаса, мени ҳам. Тўғриликни лозим тутинглар, (ҳеч бўлмаса шунга) яқин бўлинглар. Ҳеч бирингиз ўлимни орзу қилмасин! Чунки ўзи яхши амаллилардан бўлса, шояд яхшилиги зиёда бўлса, ёмон амаллилардан бўлса, шояд тавба қилса», дедилар».

Ҳадис 225-5627

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 20:40

225- 5627- عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ [قَالَ]: (نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الشُّرْبِ مِنْ فَمِ السِّقَاءِ وَالقِرْبَةِ، وَأَنْ يَمْنَعَ جَارَهُ أَنْ يَغْرِزَ خَشَبَهُ فِي جِدَارِهِ).

 

225- 5627. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам мешнинг (ёки сувдоннинг) оғзидан ичишдан ҳамда қўшнининг ҳовлига ёғочни суқишини ман қилишдан қайтардилар».

 

Изоҳ: Сувдоннинг оғзидан ичишдан қайтаришнинг маъноси шуки, ичига бирор зарарли жонивор кириб қолган бўлиши мумкин. Шунингдек, баъзилар биров ичган идишдан сув ичишни ёқтирмаслиги мумкин. Қолаверса, ичаётганда оғиздан туфук ёхуд нафас қайтиши ҳам мумкин, бу эса макруҳдир.

Қўшнининг уйига томнинг тиргагини қўйиш зарур бўлиб қолса, бунга тўсқинлик қилишдан ҳам қайтарилган, чунки бунда қўшнига машаққат туғдириш бор. Таъкидлаш лозимки, бу ҳукм ўша давр шароитидан келиб чиқиб айтилган. Бу ерда асосий қайтарилган иш қўшнига озор бериш, қулайлик ва енгилликка тўсқинлик қилишдир.

Ҳадис 224-5615 | ИЧИМЛИКЛАР КИТОБИ

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 20:39

 كتاب الأشربة

ИЧИМЛИКЛАР КИТОБи

 

224- 5615- عَنْ عَلِيٍّ رضي الله عنه: أُتِيَ عَلَى بَابِ الرَّحْبَةِ فَشَرِبَ قَائِمًا، فَقَالَ: (إِنَّ نَاسًا يَكْرَهُ أَحَدُهُمْ [أَنْ] يَشْرَبَ وَهُوَ قَائِمٌ، وَإِنِّي رَأَيْتُ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم فَعَلَ كَمَا رَأَيْتُمُونِي فَعَلْتُ).

 

224- 5615. «Алий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

У киши майдондаги эшик олдига келиб, тик туриб (сув) ичди ва: «Айрим одамлар тик туриб ичишни номақбул кўради. Ҳолбуки, менинг қандай қилаётганимни кўриб турган бўлсангиз, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам шундай қилганларини кўрганман», деди».

Ҳадис 223-5550

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 20:38

223- 5550- عَنْ أَبِي بَكْرَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «الزَّمَانُ قَدِ اسْتَدَارَ كَهَيْئَتِهِ يَوْمَ خَلَقَ اللهُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضَ؛ السَّنَةُ اثْنَا عَشَرَ شَهْرًا، مِنْهَا أَرْبَعَةٌ حُرُمٌ؛ ثَلَاثٌ مُتَوَالِيَاتٌ: ذُو الْقَعْدَةِ وَذُو الْحِجَّةِ وَالْمُحَرَّمُ، وَرَجَبُ مُضَرَ الَّذِي بَيْنَ جُمَادَى وَشَعْبَانَ، أَيُّ شَهْرٍ هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْـمِهِ، قَالَ: «أَلَيْسَ [ذُو الْحِجَّةِ؟!» قُلْنَا: بَلَى. قَالَ: «أَيُّ بَلَدٍ هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْـمِهِ، قَالَ: «أَلَيْسَ الْبَلْدَةَ؟!» قُلْنَا: بَلَى، قَالَ: «فَأَيُّ يَوْمٍ هَذَا؟» قُلْنَا: اللهُ وَرَسُولُهُ أَعْلَمُ، فَسَكَتَ حَتَّى ظَنَنَّا أَنَّهُ سَيُسَمِّيهِ بِغَيْرِ اسْـمِهِ، قَالَ: «[أَلَيْسَ] يَوْمَ النَّحْرِ؟!» قُلْنَا: بَلَى.

قَالَ: «فَإِنَّ دِمَاءَكُمْ وَأَمْوَالَكُمْ - قَالَ مُحَمَّدٌ: وَأَحْسِبُهُ قَالَ وَأَعْرَاضَكُمْ - عَلَيْكُمْ حَرَامٌ، كَحُرْمَةِ يَوْمِكُمْ هَذَا، فِي بَلَدِكُمْ هَذَا، فِي شَهْرِكُمْ، وَسَتَلْقَوْنَ رَبَّكُمْ، فَيَسْأَلُكُمْ عَنْ أَعْمَالِكُمْ، أَلَا فَلَا تَرْجِعُوا بَعْدِي ضُلَّالًا يَضْرِبُ بَعْضُكُمْ رِقَابَ بَعْضٍ، أَلَا لِيُبَلِّغِ الشَّاهِدُ الْغَائِبَ، فَلَعَلَّ بَعْضَ مَنْ يَبْلُغُهُ.. أَنْ يَكُونَ أَرْعَى لَهُ مِنْ بَعْضِ مَنْ سَـمِعَهُ ثُمَّ قَالَ: أَلَا هَلْ بَلَّغْتُ؟ مَرَّتَيْنِ.

 

223- 5550. Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Замон* Аллоҳ осмонлару ерни яратган кундаги ҳолатига қайтди. Бир йил ўн икки ойдир. Шулардан тўрттаси ҳаром ойлар бўлиб, учтаси кетма-кетдир: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва жумад(ул-охир) билан шаъбон ўртасидаги Музарнинг ражабидир.* (Айтинглар-чи,) бу қайси ой?» Биз: «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Зулҳижжа эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Бу қайси юрт?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Балда* эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Бу қайси кун?» дедилар. «Аллоҳ ва Унинг Расули билади», дедик. Сукут қилдилар, ҳатто уни ўз номидан бошқа ном билан атасалар керак, деб ўйладик. «Қурбонлик куни эмасми?» дедилар. «Ҳа (шундай)», дедик. «Албатта, қонларингиз, молларингиз – Муҳаммад (ибн Сирин) айтади: «Ўйлашимча, «ва шаън-обрўларингиз» ҳам дедилар» – сизлар учун мана шу юртингизда, шу ойингизда мана шу кунингиз ҳаромлиги каби ҳаромдир.

Тез орада Роббингизга рўбарў бўласиз, У Зот сизлардан амалларингиз ҳақида сўрайди. Огоҳ бўлинг, мендан кейин бир-бирининг бўйнини чопадиган гумроҳларга айланиб кетманг. Огоҳ бўлинг, ҳозир бўлган ҳозир бўлмаганга етказсин. Шояд баъзи етказиладиганлар уни эшитганлардан кўра англовчироқ бўлса», дедилар. – Муҳаммад буни айтганда «Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам тўғри айтмишлар», дер эди* – сўнг икки марта «Ҳой, етказдимми?» дедилар».

 

* «Замон» сўзи араб тилида «вақт» деган маънони билдириб, ҳар қандай қисқаю узун вақт учун ишлатилаверади. Бу ерда эса замон деганда йил назарда тутилган. Уларнинг Аллоҳ осмонлару ерни яратган кундаги ҳолатига қайтиши ҳаром ойларнинг ўз жойига қайтишидир. Жоҳилиятда одамлар ҳаром ойларнинг ўрнини ўзгартириб юборишар, уруш қилгилари келса, ҳаром ойни ҳалол қилиб олишар, уруш қилгилари келмаса, ҳалол ойни ҳаром ой қилиб олишар эди.

* Жоҳилият даврида Музар қабиласи ражаб ойини бошқалардан кўра кўпроқ улуғлагани учун ушбу ойнинг номи уларга нисбат бериб ҳам юритилган.

* Балда – Маккаи Мукарраманинг номларидан бири.

* Ҳадис ровийларидан бири, буюк тобеъин Муҳаммад ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ мазкур ҳадисни нақл қилганда ушбу гапни ҳам қўшимча қилар экан. Бу гапни икки хил тушуниш мумкин: 1. Бу гап «Огоҳ бўлинг, ҳозир бўлган ҳозир бўлмаганга етказсин» деган жумлага тегишли деб қаралади. Бунда «Ҳақиқатан ҳам ўша ерда ҳозир бўлганлар бўлмаганларга етказишди», деган маъно келиб чиқади; 2. Уни ҳадисдаги «Шояд баъзи етказиладиганлар уни эшитганлардан кўра ёдда тутувчироқ бўлса» иборасига изоҳ деб қабул қилинади. Бу ҳолда маъно қуйидагича бўлади: «Ҳақиқатан ҳам ҳадисни бевосита эшитганлар уни янада ёдда тутувчироқ кишиларга етказишди».

 

Ҳадис 222-5548

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:57

222- 5548- عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم دَخَلَ عَلَيْهَا، وَحَاضَتْ بِسَرِفَ قَبْلَ أَنْ تَدْخُلَ مَكَّةَ وَهِيَ تَبْكِي، فَقَالَ: «مَا لَكِ؟ أَنَفِسْتِ؟» قَالَتْ: نَعَمْ، قَالَ: «إِنَّ هَذَا أَمْرٌ كَتَبَهُ اللهُ عَلَى بَنَاتِ آدَمَ، فَاقْضِي مَا يَقْضِي الْحَاجُّ، غَيْرَ أَنْ لَا تَطُوفِي بِالْبَيْتِ».

فَلَمَّا كُنَّا بـِمِنًى.. أُتِيْتُ بِلَحْمِ بَقَرٍ، فَقُلْتُ: مَا هَذَا؟ قَالُوا: ضَحَّى رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم عَنْ أَزْوَاجِهِ بِالْبَقَرِ.

 

222- 5548. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Маккага киришдан олдин Сарифда ҳайз кўриб қолиб, йиғлаб ўтирганида ҳузурига Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кириб келибдилар ва: «Сенга нима бўлди, ҳайз кўриб қолдингми?» дебдилар. «Ҳа», дебди. У зот: «Бу (ҳайз) Аллоҳнинг Одам қизларига битган нарсасидир. Ҳожи адо этадиган ишларни адо қилавер, фақат Байтни тавоф қилма», дебдилар.

(У яна деди) «Минода эканимизда менга мол гўшти келтирилди. Шунда мен: «Бу нима?» дедим. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам завжаларининг номидан қорамоллар қурбонлик қилдилар», дейишди».

 

Ҳадис 221-5545 | ҚУРБОНЛИКЛАР КИТОБИ

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:56

كتاب الأضاحي

ҚУРБОНЛИКЛАР КИТОБИ

 

221- 5545- عَنِ الْبَرَاءِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَالَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «إِنَّ أَوَّلَ مَا نَبْدَأُ بِهِ فِي يَوْمِنَا هَذَا.. [أَنْ] نُصَلِّيَ ثُمَّ نَرْجِعَ فَنَنْحَرَ، مَنْ فَعَلَهُ.. فَقَدْ أَصَابَ سُنَّتَنَا، وَمَنْ ذَبَحَ قَبْلُ.. فَإِنـَّمَا هُوَ لَحْمٌ قَدَّمَهُ لِأَهْلِهِ، لَيْسَ مِنَ النُّسُكِ فِي شَيْءٍ».

 

221- 5545. Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Ушбу кунимизда энг аввал бошлайдиган нарсамиз намоз ўқишимиздир. Кейин қайтиб, (қурбонлик) сўямиз. Ким шуни қилса, суннатимизни топибди. Ким олдин сўйиб қўйса, у аҳлига тақдим қилган гўшт, холос, ҳеч қандай қурбонлик эмас».

Ҳадис 220-5538

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:41

220- 5538- عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا: أَنَّ فَأْرَةً وَقَعَتْ فِي سَـمْنٍ فَمَاتَتْ، فَسُئِلَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنْهَا فَقَالَ: «أَلْقُوهَا وَمَا حَوْلَهَا وَكُلُوهُ.

 

220- 5538. Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бир сичқон сариёққа тушиб, ўлиб қолди. Бу ҳақда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўралган эди, у зот: «Унинг ўзини ва атрофини олиб ташланглар-да, (сариёғни) еяверинглар», дедилар».

Ҳадис 219-5531

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:40

219- 5531- عَنْ عَبْدِ الله بْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم مَرَّ بِشَاةٍ مَيْتَةٍ [فَقَالَ]: «هَلَّا اسْتَمْتَعْتُمْ بِإِهَابِهَا». قَالُوا: إِنَّهَا مَيْتَةٌ، قَالَ: «إِنَّمَا حَرُمَ أَكْلُهَا.

 

219- 5531. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо шундай хабар қилади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ўлган қўйнинг олдидан ўтиб қолиб: «Терисидан фойдаланмабсизлар‑да», дедилар. «Бу ўлимтик‑ку», дейишди. «Уни ейиш ҳаром, холос», дедилар».

Ҳадис 218-5530

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:40

 218- 5530- عَنْ أَبِي ثَعْلَبَةَ الـخُشَنِيِّ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ: أَنَّ النَّبِيَّ صلى الله عليه وسلم نَهَى عَنْ أَكْلِ كُلِّ ذِي نَابٍ مِنَ السِّبَاعِ.

 

218- 5530. Абу Саълаба ал-Хушаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қандай қозиқ тишли йиртқич ҳайвонни ейишдан қайтардилар».

Ҳадис 217-5524

Written by Tuesday, 28 Сентябр 2021 19:39

217- 5524- عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُمَا قَالَ: (نَهَى النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم يَوْمَ خَيْبَرَ عَنْ لُحُومِ الْحُمُرِ، وَرَخَّصَ فِي لُحُومِ الْخَيْلِ.

 

217- 5524. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Хайбар куни эшак гўштидан қайтардилар ва от гўштига рухсат бердилар».

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.