Ҳадис 238-5999

Rate this item
(0 votes)

238- 5999- عَنْ عُمَرَ بْنِ الْخَطَّابِ رَضِيَ اللهُ تَعَالَى عَنْهُ قَالَ: قَدِمَ عَلَى النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم سَبْيٌ؛ فَإِذَا امْرَأَةٌ مِنَ السَّبْيِ قَدْ تَحْلُبُ ثَدْيَهَا تَسْقِي، إِذَا وَجَدَتْ صَبِيًّا فِي السَّبْيِ.. أَخَذَتْهُ، فَأَلْصَقَتْهُ بِبَطْنِهَا وَأَرْضَعَتْهُ، فَقَالَ لَنَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم: «أَتَرَوْنَ هَذِهِ طَارِحَةً وَلَدَهَا فِي النَّارِ؟!» قُلْنَا: [لَا]، وَهْيَ تَقْدِرُ عَلَى أَنْ لَا تَطْرَحَهُ، فَقَالَ: «لَلَّهُ أَرْحَمُ بِعِبَادِهِ مِنْ هَذِهِ بِوَلَدِهَا».

 

238- 5999. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига асирлар келишди. Асирлардан бир аёл кўкрагидан сут соғиб, (бирор чақалоққа) ичирмоқчи бўлиб турган экан. Шу пайт у асирлар орасида бир гўдакни кўриб, уни олиб, бағрига босди ва эмиза кетди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга: «Нима дейсизлар, мана шу аёл боласини оловга ташлайдими?» дедилар. «Йўқ! Уни асло ташламайди», дедик. Шунда у зот: «Батаҳқиқ, Аллоҳ Ўзининг бандаларига бунинг боласига меҳрибонлигидан кўра раҳмлироқдир», дедилар».

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 237-5995 Ҳадис 239-6000 »

islom.uz © 2003-2021.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.