2002 ҳадис (1575)

Саййид Аҳмад Ҳошимий

  كتاب

"مُخْتَار الأحَادِيث النَّبَوِيَّة وَالْحِكَم الْمُحَمَّدِيَّة"

 (Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

 

تأليف: السيد أحمد الهاشمي

 حديث منتخبة من أصح كتب الحديث المعتبرة للبخاري ومسلم والترمذي والنسائي وابن ماجه وأبو داود والموطأ والجامع الصغير والجامع الكبير والترغيب والترهيب وغيرها

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

Тошкент - 2016

* إِذَا سَمَّيْتُمْ الْوَلَدَ مُحَمَّدًا فَأَكْرِمُوهُ، وَأَوْسِعُوا لَهُ فِي الْمَجْلِسِ وَلاَتُقَبِّحُوا لَهُ وَجْهًا. (رواه الخطيب عن عليّّ) Фарзандларингиз исмини Муҳаммад деб номласангиз, уни ҳурмат қилинг, мажлисда кенг жой беринг ва юзингни хунук қилсин, деб сўкманг. Ҳазрат Али (розияллоҳу анҳу)дан. Хатиб ривояти.
* إِذَا سَرَّتْكَ حَسَنَتُكَ. وساءَتكَ سَيِّئَتُكَ فَأَنْتَ مُؤمِنٌ). (رواه الضياء عن أَبى أُمامة) Агар яхшилигинг сени хурсанд қилса, ёмонлигинг хафа этса, демак, сен мўминсан. Абу Умома (розияллоҳу анҳу)дан. Зиё ривояти.
* إِذَا سَأَلَ أَحَدُكُمْ رَبَّهُ مَسْأَلَةً فَتَعَرَّفَ الإِجَابَةَ فَلْيقُلِ (الْحَمْدُ ِللهِ الذى بِنِعْمَتِهِ تَتِمُّ الصَّالِحَاتُ) وَمَنْ أَبْطَأَ عَنْهُ ذَلِكَ فَلْيَقُلِ (الْحَمْدُ للهِ عَلَى كُلِّ حَالٍ). (رواه البيهقي عن أبي هريرة) Сизлардан бирингиз Раббисидан бирор нарса сўраса ва ўша сўраган нарсаси ижобат бўлганини билса, «Алҳамду лиллаҳиллазий биниъматиҳи татиммус соли­ҳат», яъни, «Аллоҳга…
* إِذَا سَأَلْتُمُ اللهَ فَاسْأَلُوهُ بِبُطُونِ أَكُفِّكُمْ وَلاَ تَسْأَلُوهُ بِظُهُورِهَا ثُمَّ لاَ تَرُدُّهَا حَتى تَمْسَحُوا بِهَا وُجُوهَكُمْ، فَإِنَّ اللهَ جَاعِل فِيهَا بركةً. (رواه أبو داود) Аллоҳдан бирор нарса сўрасангизлар, кафтлари­нгизнинг ичи билан сўранг. Устида сўраманглар ҳамда кафтингизнинг ичини юзингизга суртмагунингизча туширманглар. Ана шундай қилсангиз, Аллоҳ унда барака барпо этади. Абу…
إِذَا أَرَادَ اللهُ بَقَوْمٍ سُوءًا جَعَلَ أَمْرَهُمْ إِلَى مُتْرَفِيهِمْ. (رواه الديلمي) Аллоҳ таоло бир қавмга ёмонликни хоҳласа, уларнинг ишларини ҳаддан ошувчи золимлар қўлида қилиб қўяди. Дайламий ривояти.
* إِذَا رَأَيْتُمْ الْحَرِيقَ فَكَبِّرُوا، فَإِنَّ التَّكْبِيرَ يُطْفِئُهُ. (رواه ابن عساكر) Ёнғин кўрсангизлар, такбир айтинглар. Чунки такбир ўша ёнғинни ўчиради. Ибн Асокир ривояти.
* إِذَا رَأَيْتُمُ الرَّجُلَ يَعْتَادُ الْمَسَاجِدَ فَاشْهَدُوا لهُ بِالإيْمَانِ. (رواه البيهقي عن أبي سعيد) Масжидга чиқишни одат қилган кишини кўрсангизлар, у киши имонли эканига гувоҳ бўлинглар. Абу Саид (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ بِأَخِيهِ بَلاَءً فَلْيَحْمَدِ اللهَ وَلاَ يُسْمِعْهُ ذَلِكَ. (رواه ابن النجار عن جابر) Сизлардан бирингиз биродари устида синов (им­тиҳон) бўлаётганини кўрса, унга эшиттирмасдан (Аллоҳ уни сақлагани учун) Аллоҳга ҳамд айтсин. Жобир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Нажжор ривояти.
* إِذَا رَأَى أَحَدُكُمُ امْرَأَةً حَسْنَاءَ فَأَعْجَبَتْهُ فَلْيَأْتِ أَهْلَهُ، فَإِنَّ الْبُضْعَ واحْدٌ، وَمَعَهَا مِثْلُ الَّذِى مَعَهَا. (رواه الخطيب عن عمر) Сизлардан бирингиз чиройли хотинни кўриб, ёқ­тириб қолса, ўз хотини ҳузурига келсин. Чунки фарж (жинсий аъзо) бир хилдир. Ундаги бор нарса бунда ҳам бордир. Умар (розияллоҳу анҳу)дан. Хатиб ривояти.
* إِذَا رَأَى أَحَدُكُمْ جِنَازَةً فَإِنْ لَمْ يَكُنْ مَاشِيًا مَعَهَا فَلْيَقُمْ حَتَّى يُخَلِّفَهَا أَوْ تُخَلِّفَهُ أَوْ تُوضَعَ مِنْ قَبْلِ أَنْ تُخَلِّفَهُ. (رواه البخاري ومسلم) Сизлардан бирингиз тобут кўрса ва у билан бирга кетмаётган бўлса, тобут уни орқада қолдиргунча ёки ўзи орқада қолгунча ёхуд орқада қолдиришдан олдин ерга қўйилгунча тек турсин.…
* إِذَا رَأَيْتُمْ عَمُودًا أَحْمَرَ مِنْ قِبَلِ الْمَشْرِقِ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ فأَدخِرُوا طعامَ سَنَتِكُمْ فَإِنَّهَا سَنَةُ جُوعٍ. (رواه الطبراني) Рамазон ойида машриқ томонда устун шаклидаги қизил ёруғликни кўрсангизлар, (қалбингиз хотиржам бўлиши учун) бир йиллик таом захира қилиб қўйинглар. Чунки у келаси йил очлик йили бўлиши мумкинлигидан нишонадир. Табароний ривояти.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.