2002 ҳадис (1575)

Саййид Аҳмад Ҳошимий

  كتاب

"مُخْتَار الأحَادِيث النَّبَوِيَّة وَالْحِكَم الْمُحَمَّدِيَّة"

 (Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

 

تأليف: السيد أحمد الهاشمي

 حديث منتخبة من أصح كتب الحديث المعتبرة للبخاري ومسلم والترمذي والنسائي وابن ماجه وأبو داود والموطأ والجامع الصغير والجامع الكبير والترغيب والترهيب وغيرها

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

Тошкент - 2016

* إِذَا دُعِيَ أَحَدُكُمْ إِلَى الْوَلِيمَةِ فَلْيَأْتِهَا. (رواه البخاري ومسلم) Сизлардан бирингиз тўйга таклиф этилса, у ерга борсин. Бухорий ва Муслим ривояти.
* إِذَا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلَى فِرَاشِهِ فَأَبَتْ، عَلَيْهِ فَبَاتَ وَهُوَ غَضْبَانُ لَعَنَتْهَا الْمَلاَئِكَةُ حَتَّى تُصْبِحَ. (رواه أحمد عن أبي هريرة) Агар киши ўз хотинини (жимоъ мақсадида) тўшагига чақирса-ю, у хотин бундан бош тортса ва эри кечани унинг қилган ишидан ғазабланиб ўтказса, фаришталар тонг отгунча у хотинни лаънатлаб чиқишади. Абу…
* إذا دَخَلَ الضَّيْفُ عَلَى الْقَوْمِ دَخَلَ بِرِزْقِهِ، وإِذَا خَرَجَ خَرَجَ بِمَغْفِرَةِ ذُنوبِهِمْ. (رواه الديلمي عن أنس) Меҳмон бирор қавм ҳузурига кирса, ризқи билан киради. У ердан чиқишида уларнинг гуноҳлари учун мағфират билан чиқади. Анас (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.
* إِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمْ إلَى القَوْمِ فأُوسِعَ لَهُ فَلْيَجْلِسْ، فَإِنَّمَا هِىَ كَرَامَةٌ مِنَ اللهِ أَكْرَمَهُ بِهَا أَخُوهُ الْمُسْلِمُ. فَإِنْ لَمْ يُوسِعْ لَهُ فَلْيَنْظُرْ أَوْسعَهَا مَكانًا فَلْيَجْلِسْ فِيهِ. (رواه الحارث عن أبي شيبة الْخُدْري) Сизлардан бирингиз бирор қавм ҳузурига кирса ва қавм у кишига жой берса, ўша ерга ўтирсин. Чунки бу…
* إِذَا خَرَجَ أَحَدُكُمْ إِلَى سَفَرٍ فَلْيُوَدِّعْ إِخْوَانَهُ، فَإنَّ اللهَ جَاعِلٌ فِي دُعَائِهِمْ البَرَكَةَ. (رواه ابن عساكر عن زيد بن أرقم) Сизлардан бирингиз сафарга чиқадиган бўлса, биродарларидан дуо талаб қилсин. Чунки Аллоҳ таоло уларнинг дуолари сабабидан барака ато этувчидир. Зайд ибн Арқам (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Асокир ривояти.
* إِذَا خَتَمَ الْعَبْدُ الْقُرْآنَ صَلَّى عَلَيْهِ عِنْدَ خَتْمِهِ سِتُّونَ أَلْفَ مَلَكِ. (رواه الديلمي عن عمرو بن شعيب) Агар банда Қуръонни хатм қиладиган бўлса, хатм қилаётган пайтида олтмиш минг фаришта унга салавот айтиб туради. Амр ибн Шуъайб (розияллоҳу анҳу)дан. Дайламий ривояти.
* إِذَا حَكَمَ الْحَاكِمُ فَاجْتَهَدَ فَأَصَابَ فَلَهُ أَجْرَان، وَإِذَا حَكَمَ فَأَخْطَأَ فَلَهُ أَجْرٌ وَاحِدٌ. (رواه البخاري ومسلم) Ҳоким бирор ҳукм чиқариш учун ижтиҳод қилса ва у ҳукм тўғри чиқса, иккита ажр бўлади. Борди-ю, қилган ҳукмида хатога йўл қўйса, унга битта ажр бўлади. Бухорий ва Муслим ривояти.
* إِذَا حَضَرْتُمْ مَوْتَاكُمْ فَأَغْمِضُوا الْبَصَرَ، فَإِنَّ الْبَصَرَ يَتْبَعُ الرُّوحَ وَقُولُوا خَيْرًا فَإِنَّ الْمَلاَئِكَةَ تُؤَمِّنُ عَلَى مَا يَقُولُ أَهْلُ الْمَيِّتِ. (رواه أحمد عن شداد بن أوس) Ўликларингиз олдида ҳозир бўлсангиз, кўзини юмиб қўйинглар. Чунки кўз (чиқиб кетаётган) руҳга эргашади. Ва яна ўша ўлик ҳақида яхши сўзларни айтинг­лар. Фаришталар ўликнинг аҳли…
* إذَا جَامَعَ أحَدُكُمْ امْرَأتَهُ فَلاَ يَتَنَحَّي حَتَّى تَقْضِيَ حَاجَتَهَا كَمَا يُحِبُّ أنْ يَقْضِيَ حَاجَتَهُ. (رَوَاه ابن عدي عن طلق) Сизлардан бирингиз хотинини жимоъ қилса, у киши ўз ҳожатини чиқаришни яхши кўрганидек, хотинининг ҳам ҳожати чиқишига тўсқинлик қилмасин. Талқ (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Адий ривояти.
* إِذَا تَرَكَ الْعَبْدُ الدُّعَاءَ للوَالِدِيْنِ فَإِنَّهُ يَنْقَطِعُ عَنْهُ الرِّزْقَ. (رواه الديلمي) Банда ота-онаси ҳақига дуо қилишни тарк қилса, унинг ризқи узилади. Дайламий ривояти.
* إذا تَمَّ فُجُورُ الْعَبْدِ مَلَكَ عَيْنَيْهِ فَبَكَى بِهِمَا مَتَى شَاءَ. (رواه ابن عدى عن عقبة بن عامر) Қайси бандада фисқу фужур сифати мукаммал бўлса, икки кўзига эгалик қила олади – қачон хоҳласа, йиғлай олади. Уқба ибн Омир (розияллоҳу анҳу)дан. Ибн Адий ривояти.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.