2002 ҳадис (1575)

Саййид Аҳмад Ҳошимий

  كتاب

"مُخْتَار الأحَادِيث النَّبَوِيَّة وَالْحِكَم الْمُحَمَّدِيَّة"

 (Сараланган набавий ҳадислар ва Муҳаммадийя ҳикматлар)

 

تأليف: السيد أحمد الهاشمي

 حديث منتخبة من أصح كتب الحديث المعتبرة للبخاري ومسلم والترمذي والنسائي وابن ماجه وأبو داود والموطأ والجامع الصغير والجامع الكبير والترغيب والترهيب وغيرها

 

 Таржимон: Анвар Аҳмад

Тошкент - 2016

* أَحْبِبْ حَبِيبَكَ هَوْنًا مَّا، عَسَى أَنْ يَكُونَ بَغِيضَكَ يَوْمًا مَّا، وَأَبْغِضْ بَغِيضَكَ هَوْنًا مَّا، عَسَى أَنْ يَكُونَ حَبِيبَكَ يَوْمًا مَّا. (رواه الترمذي) Дўстингни ўртача яхши кўр, куни келиб душманга айланиб қолиши мумкин. Душманингни ҳам ўртача ёмон кўр, куни келиб дўстга айланиб қолиши мумкин. Термизий ривояти.
* احْتَرِسُوا مِنَ النَّاسِ بِسُوءِ الظَّنِّ. (رواه أحمد والبيهقي) Одамлар ёмонлигидан улардан ёмон гумон қилиш билан сақланинглар. Аҳмад ва Байҳақий ривояти.
* أَحبُّوا العَرَبَ لِثَلاَثٍ: لأَنِّى عَرَبِيٌّ وَالْقُرْآنَ عَرَبِىٌّ. وَكلامَ أَهْلِ الْجَنَّةِ فِي الْجَنَّةِ عَرَبِىٌّ. (رواه الطبرانِي وغيره) Арабларни уч нарса учун яхши кўринглар. Би­ринчиси – чунки мен (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам) арабман. Иккинчиси – Қуръон араб тилида. Учинчиси – жаннатда у ер аҳлининг тили арабчадир. Табароний ва бошқалар ривояти.
* أَحَبُّكُمْ إِلَى الله أَقَلَّكُمْ طُعْمًا، وَأَخَفُّكُمْ بَدَنًا. (رواه الديلمي عن ابن عباس) Аллоҳга маҳбубларингиз овқатни кам еб, бадани енгил (ориқ) бўлганларингиздир. Ибн Аббос (розияллоҳу ан­ҳумо)дан. Дайламий ривояти.
* أَحَبَّ اللهُ تَعَالَى عَبْدًا، سَمْحًا إِذَا بَاعَ، سَمْحًا إِذا اشْتَرَى، وَسَمْحًا إِذا قَضَى وَسَمْحًا إِذا اقْتَضَى. (رواه البيهقي عن أبي هريرة) Бирор нарсани сотишда, ё сотиб олишда, ёки қарз беришда, ёхуд қарз талаб қилишда мулойимлик қилган бандани Аллоҳ таоло яхши кўради. Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* أَحَبُّ بُيُوتِكُمْ إِلَى اللهِ بَيْتٌ فِيهِ يَتِيم مُكْرَمٌ. (رواه البيهقي عن عمر) Аллоҳ таоло наздида уйларингизнинг энг яхшиси етим ҳурмат қилинадиган хонадондир. Умар (розияллоҳу анҳу)дан. Байҳақий ривояти.
* أَحَبُّ الْكَلاَمِ إِلَى اللهِ تَعَالَى أَرْبَعٌ: سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ للهِ، وَلاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ، لاَ يَضُرُّكَ بِأَيِّهِنَّ بَدَأْتَ. (رواه أَحمد عن سمرة بن جندب) Аллоҳ таолога маҳбуб калом тўрттадир: «Субҳанал­лоҳи» (Аллоҳни поклаб ёд этаман), «Алҳам­дулиллаҳ» (Аллоҳга мақтовлар бўлсин), «Ла илаҳа иллаллоҳ» (Аллоҳ­дан бошқа илоҳ йўқ), «Аллоҳу акбар»…
* احْفَظْ وُدَّ أَبِيكَ لاَ تَقْطَعْهُ فَيُطْفِىءُ اللهُ نُورَكَ. (رواه البخاري) Отангнинг (дўстлари билан бўлган) алоқасини давом эттир, алоқани (у киши ўлганидан кейин) узиб қўйма. Акс ҳолда, Аллоҳ нурингни ўчириб қўяди. Бухорий ривояти.
* أَحِبَّ لِلنَّاسِ ما تُحِبُّ لِنَفْسِكَ. (رواه البخاري) Ўзингга яхши кўрган нарсангни (бошқа) одамлар учун ҳам раво кўр. Бухорий ривояти.
* أحَبُّ الْكَلاَمِ إلَى اللهِ أَنْ يَقُولَ الْعَبْدُ: «سُبْحَانَ اللهِ وَبِحَمْدِهِ». (رواه الترمذي عن أبي ذرّ) Аллоҳ таолога каломларнинг энг севимлиси банданинг «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», яъни, Аллоҳни ҳамд айтиш билан поклайман, деб айтишдир. Абу Зар (розияллоҳу анҳу)дан. Термизий ривояти.
* أَحَبُّ الصَّلاَةِ إِلَى اللهِ تَعَالَى صَلاَةُ دَاوُدَ، وَأَحَبُّ الصِّيَامِ إِلَى اللهِ صِيَامُ دَاوُدَ، وَكَانَ يَنَامُ نِصْفَ الَّيْلِ، وَيَقُومُ ثُلُثَهُ، وَيَنَامُ سُدُسَهُ وَيَصُومُ يَومًا، وَيُفْطِرُ يَوْمًا. (رواه مسلم) Аллоҳ таолога намозларнинг энг суюклиси Довуд (алайҳиссалом)нинг намозидир. Рўзаларнинг энг яхшиси Довуд (алайҳиссалом)нинг рўзасидир. У зот кечанинг ярмида ухлаб, учдан бири қолганида…

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.