الدرس الثالث عشر: في فضل صلاة الجماعة ولا سيما بالمسجد
Ўн учинчи дарс:
Жамоат намозининг фазилати, хусусан масжидда ўқилиши
* وقال رسول الله صلى الله عليه وسلم: «صَلاَةُ الجَمَاعَةِ أَفْضَلُ مِنْ صَلاَةِ الفَرْدِ بِسَبْعٍ وَعِشْرِينَ درَجَةً». (رواه الشيخان عن ابن عمر)
- “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти даража афзалдир», деб айтдилар.
Икки шайхнинг Ибн Умардан қилган ривояти.