1458 ҳадис

 الدرس الحادي والعشرون في الجنازة وتشييعها

 

21-дарс

Жаноза ва уни кузатиш

 

وقال تَعَالَى: {حَتَّى إِذَا جَاءَ أَحَدَهُمُ المَوْتُ قَالَ رَبِّ ارْجِعُونِ * لَعَلّي أعْمَلُ صَالِحاً فِيمَا تَرَكْتُ كَلا إِنَّهَا كَلِمَةٌ هُوَ قَائِلُهَا وَمِنْ وَرَائِهِمْ بَرْزَخٌ إِلَى يَوْمِ يبْعَثُونَ.

 

أَفَحَسِبْتُمْ أَنَّمَا خَلَقْنَاكُمْ عَبَثاً وَأَنَّكُمْ إِلَيْنَا لاَ تُرْجَعُونَ}.

 

 

«Токи қачон улардан (яъни мушриклардан) бирига ўлим келганида: «Парвардигор, мени (яна ҳаётга) қайтаринглар. Шояд, мен қолган умримда яхши амал қилсам», деб қолур. Йўқ! (У асло ҳаётга қайтарилмас). Дарҳақиқат, бу (ҳар бир жон бераётган кофир) айтадиган сўздир. Уларнинг ортида то қайта тириладиган кунларигача (дунёга қайтишларидан тўсиб турадиган) бир тўсиқ бўлур» (Муъминун сураси, 99-100-оятлар).

 

«Ёки сизларнинг гумонингизча Биз сизларни бехуда (яъни дунёда сизларга бирон вазифа бермайдиган, охиратда ҳисоб-китоб қилмайдиган ҳолда) яратдигу, сизлар Бизнинг ҳузуримизга қайтарилмайсизларми?! (Ундоқ эмас)» (Муъминун сураси, 115-оят).

 

* عَنْ أَبِي عَبْدِ الرَّحْمَنِ عَوْفِ بْنِ مَالِكٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: صَلَّى رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ عَلَى جَنَازَةٍ، فَحَفِظْتُ مِنْ دُعَائِهِ وَهُوَ يَقُولُ: «اللَّهُمَّ اغْفِرْ لَهُ، وَارْحَمْهُ، وَعَافِهِ، وَاعْفُ عَنْهُ، وَأَكْرِمْ نُزُلَهُ، وَوَسِّعْ مُدْخَلَهُ وَاغْسِلْهُ بِالْمَاءِ وَالثَّلْجِ وَالْبَرَدِ، وَنَقِّهِ مِنَ الخَـطَايَا، كَمَا نَقَّيْتَ الثَّوبَ الأَبْيَضَ مِنَ الدَّنَسِ، وَأَبْدِلْهُ دَارًا خَيْرًا مِنْ دَارِهِ، وَأَهْلاً خَيْرًا مِنْ أَهْلِهِ، وَزَوْجًا خَيْرًا مِنْ زَوْجِهِ، وَأَدْخِلْهُ الجَنَّةَ، وَأَعِذْهُ مِنْ عَذَابِ القَبْرِ، وَمِنْ عَذَابِ النَّارِ»، حَتَّى تَمَنَّيْتُ أَنْ أَكُونَ أنَا ذَلِكَ الْمَيِّتَ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1.  Абу Абдурроҳман Авф ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жаноза намози ўқиганларидаги дуоларини ёдлаб олдим, унда: «Аллоҳуммағфир лаҳу варҳамҳу ва ъафиҳи ваъфу ъанҳу ва акрим нузулаҳу ва вассиъ мудхолаҳу вағсилҳу бил маи вас салжи вал бароди ва наққиҳи минал хотойа кама наққойтас савбал абйазо минад данаси ва абдилҳу дарон хойрон мин дариҳи ва аҳлан хойрон мин аҳлиҳи ва завжан хойрон мин завжиҳи ва адхилҳул жанната ва аъизҳу мин ъазабил қобри ва мин ъазабин нар», деб айтганлар, ўшанда, ҳатто мен ўша маййит бўлишни орзу қилиб қолдим».

(Маъноси: Эй Раббим, уни мағфират қил, унга раҳм эт. Уни офиятда қил ва авф эт. Тушадиган ерини мукаррам, кирадиган ерини кенг қил. Уни сув, қор, дўл билан юв. Оқ кийим кирдан тоза бўлгани каби, уни хатолардан покла. Унга ҳовлисидан яхшироқ ҳовли, аҳлидан яхшироқ аҳл, жуфтидан яхшироқ жуфт бер. Уни жаннатга киргиз, қабр ва дўзах азобидан сақла.)

Имом Муслим ривоятлари

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.