1464 ҳадис

 الدرس الرابع والعشرون: في تحريم إحداد المرأة فوق ثلاث إلا على زوجها

24-дарс

Хотин киши эридан бошқаларга уч кундан кўп аза тутиши ҳақида

 

* عَنْ زَيْنَبَ بِنْتِ أَبي سَلَمَةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُمَا قَالَتْ: دَخَلْتُ عَلَى أُمِّ حَبِيبةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهَا زَوْجِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ حِينَ تُوُفِّي أَبُوها أَبُو سُفْيَانَ بْنُ حَرْبٍ رَضِي اللَّه عَنْهُ، فدَعَتْ بِطِيبٍ فِيهِ صُفْرَةُ خَلُوقٍ أَوْ غَيْرِهِ، فدَهَنَتْ مِنْهُ جَارِيَةً، ثُمَّ مَسَّتْ بِعَارِضَيْها. ثُمَّ قَالَتْ: وَاللَّهِ مَالي بِالطِّيبِ مِنْ حَاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يقُولُ عَلى المِنْبرِ: «لا يحِلُّ لامْرأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَالْيَوْمِ الآخِرِ أَنْ تُحِدَّ عَلَى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلاثِ لَيَالٍ، إِلاَّ عَلى زَوْجٍ أَرْبَعَة أَشْهُرٍ وَعَشْرا» قَالَتْ زَيْنَبُ: ثُمَّ دَخَلْتُ عَلى زَيْنَبَ بنْتِ جَحْش رَضِيَ اللَّه عَنْهَا حِينَ تُوُفِّيَ أَخُوهَا، فَدَعَتْ بِطِيبٍ فَمَسَّتْ مِنْه، ثُمَّ قَالَتْ: أَمَا وَاللَّهِ مَالي بِالطِّيبِ مِنْ حاجَةٍ، غَيْرَ أَنِّي سَمِعْتُ رَسُولَ اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَقُولُ عَلى المِنْبَر: «لا يَحِلُّ لامْرَأَةٍ تُؤْمِنُ بِاللَّهِ وَاليَوْم الآخِرِ أَنْ تُحِدَّ عَلى مَيِّتٍ فَوْقَ ثَلاَثٍ إِلاَّ عَلى زوجٍ أَرْبَعَةَ أَشْهُرٍ وَعَشْرا».

مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Зайнаб бинти Абу Салама розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг завжалари Умму Ҳабибанинг ҳузурига кирдим. Отаси Абу Суфён вафот этган кезлар эди. У ичида халуқ суфра* ёки бошқа нарса бор хушбўй келтиришни сўради. Кейин ундан бир қизчага суртди-да, ўзининг икки юзига ҳам теккизди. Сўнгра шундай деди: «Аллоҳга қасамки, (ҳозир) менинг хушбўйликка ҳожатим йўқ, бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбар устида туриб: «Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирган аёлга бирор маййит учун уч кечадан ортиқ аза тутиш ҳалол эмас, фақат эригагина тўрт ой ўн кун (тутади)», деяётганларини эшитганман».

Муттафақун алайҳ.

Фойда: Демак, ўз эридан бошқа шахс вафот этса, аёлларга фақат уч кун аза-мотам қилишга рухсат берилмоқда. Лекин ундан зиёдаси ман этилган. Аммо ўз эри вафот этган хотинлар тўрт ой ўн кун идда ўтиришади.

Идда – эри ўлган аёлнинг бошқа эрга тегиши мумкин бўлмаган муддат. Идданинг ҳикматларидан бири ҳомила бор-йўқлигини билиб, наслнинг ўз эгасини аниқлашдир. Ҳамда ислом шариати эрнинг аёл устидаги ҳаққи хаттоки вафотидан кейин ҳам борлигини эътироф этишдир. Ҳа, Ислом насл мусаффолигини мана шундай таъминлайди.

* Халуқ суфра – сариқ рангли хушбўйлик тури.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.