1470 ҳадис

 

 

الدرس السابع والعشرون: في استحباب زيارة القبور للرجال والنهي عن تجصيصها والبناء عليها والصلاة إليها والجلوس عليها

 

27-дарс

Эркаклар учун қабрни зиёрат қилишнинг маҳбублиги, қабр устини сувашдан ва унинг устига бино қуришдан, устида намоз ўқишдан ва устига ўтиришдан қайтарилгани ҳақида

 

قَالَ الله تَعَالَى: {كُلُّ نَفْسٍ ذَائِقَةُ الْمَوْتِ وَإِنَّمَا تُوَفَّوْنَ أُجُورَكُمْ يَوْمَ الْقِيَامَةِ فَمَنْ زُحْزِحَ عَنِ النَّارِ وَأُدْخِلَ الْجَنَّةَ فَقَدْ فَازَ وَمَا الحَياةُ الدُّنْيَا إلا مَتَاعُ الْغُرُورِ} [آل عمران - 185].

Аллоҳ таоло: «Ҳар бир жон ўлимни тотгувчидир. Ва Қиёмат кунида ҳеч шак-шубҳасиз ажр-савобларингизни комил суратда олурсиз. Бас, ким дўзахдан четлатилиб, жаннатга киритилса, муҳаққақ (бахт-саодатга) эришгай. Бу ҳаёти дунё эса алдагувчи матодир» (Оли Имрон сураси, 185-оят), деб айтган.

 

* عَنْ بُرَيْدَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «كُنْتُ نَهَيْتُكُمْ عَنْ زِيَارَةِ القُبُورِ فَزُورُوهَا». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

وَفِي رِوَايَةٍ: «فَمَنْ أَرَادَ أَنْ يَزُورَ القُبُورَ فَلْيَزُرْ فَإنَّهَا تُذَكِّرُنَا بِالآخِرَةِ».

 

  1. Бурайда розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мен сизларни қабрларни зиёрат этишдан қайтарган эдим. Энди зиёрат қилаверинглар», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Бошқа ривоятда: «Ким қабрларни зиёрат этишни хоҳласа, зиёрат қилаверсин. Чунки зиёрат охиратни эсга солади», дейилган.

Фойда: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исломнинг дастлабки даврида қабрларнинг зиёрат этишдан ман қилдилар. Чунки одамлар жоҳилият амалларидан тўла халос бўлишмаган эди. Ўшанда қабрларга ибодат қилишгача боришар эди. Қачонки ислом ақидаси одамлар қалбида мустаҳкам бўлгандан кейин қабрларни зиёрат қилишга рухсат бериб мана шу ҳадисни айтдилар.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.