* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ خَمْسٌ، رَدُّ السَّلاَمِ، وَعِيَادَةُ الْمَرِيضِ، وَاتِّبَاعُ الْجَنَائِزِ، وَإِجَابَةُ الدَّعْوَةِ، وَتَشْمِيتُ العَاطِسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмон устидаги ҳаққи бештадир:
- Саломга алик олиш;
- Касални зиёрат қилиш;
- Жанозага эргашиш;
- (Таом ёки бошқа бирор нарсага) чақирганга жавоб қилиш;
- Акса урганга жавоб қайтариш», дедилар.
Муттафақун алайҳ.