1502 ҳадис

 

* عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رضي الله عنه عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم قَالَ: مَا مِنْ رَجُلٍ تَكُونُ لَهُ إِبِلٌ أَوْ بَقَرٌ أَوْ غَنَمٌ لَا يُؤَدِّي حَقَّهَا إِلَّا أُتِيَ بِهَا يَوْمَ الْقِيَامَةِ أَعْظَمَ مَا تَكُونُ وَأَسْمَنَهُ، تَطَؤُهُ بِأَخْفَافِهَا، وَتَنْطَحُهُ بِقُرُونِهَا، كُلَّمَا جَازَتْ أُخْرَاهَا رُدَّتْ عَلَيْهِ أُولَاهَا، حَتَّى يُقْضَى بَيْنَ النَّاسِ».

رواه البخاري.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига етиб бордим. У зот: «Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, [ёки «Ўзидан бошқа илоҳ йўқ Зотга қасамки» (дедилар) ёки шунга ўхшаш қасам ичдилар] кимнинг туяси, қорамоли ёки қўйи бўлатуриб, ҳаққини адо қилмаса, албатта, ўшалар қиёмат куни энг катта ва семиз ҳолида унга келтирилади. Улар уни туёқлари билан тепкилайдилар, шохлари билан сузадилар. Одамлар орасида ҳукм чиқарилгунга қадар, унинг олдидан охиргиси ўтса, олдингиси қайтиб келаверади», дедилар».

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.