1503 ҳадис

 

عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: فَرَضَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم زَكَاةَ الْفِطْرِ صَاعًا مِنْ تَمْرٍ، أَوْ صَاعًا مِنْ شَعِيرٍ عَلَى الْعَبْدِ وَالْحُرِّ، وَالذَّكَرِ وَالْأُنْثَى، وَالصَّغِيرِ وَالْكَبِيرِ مِنَ الْمُسْلِمِينَ، وَأَمَرَ بِهَا أَنْ تُؤَدَّى قَبْلَ خُرُوجِ النَّاسِ إِلَى الصَّلَاةِ.

 

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам фитр закотини* мусулмонлардан қулга ҳам, ҳурга ҳам, эркакка ҳам, аёлга ҳам, кичикка ҳам, каттага ҳам хурмодан бир соъ* ёки арпадан бир соъ деб фарз қилдилар ва унинг одамлар (ийд) намозга чиқишларидан олдин адо этилишини буюрдилар».

 

Изоҳ: Фуқаҳоларга кўра, оят ва ҳадисларда «фарз» калимаси шаръий истилоҳдаги фарз учун ҳам, вожиб учун ҳам ишлатилади. Ҳанафий мазҳаби уламолари бир неча ўринларда, жумладан, фитр садақаси борасида «фарз» сўзи шаръий истилоҳдаги «вожиб» маъносида ишлатилганини таъкидлайдилар ва бу сўзларини бир қатор далиллар билан исботлайдилар. Шу боис, ҳанафий мазҳабида фитр садақаси закот нисобига эга бўлган ҳар бир ҳур мусулмон кишига фарз эмас, вожиб ҳисобланади.

* Фитр кунининг закоти деганда фитр садақаси тушунилади. Закот сўзи поклаш маъносини билдиргани, фитр садақаси эса Рамазон рўзасининг камчиликларига каффорот бўлгани эътиборидан фитр садақаси «фитр закоти» деб ҳам юритилади.

Соъ – ёғочдан қилинган идиш бўлиб, у ўша даврда ўлчов вазифасини бажарган. Соъдан сув идиши сифатида ҳам фойдаланилган. Ҳанафий мазҳабига кўра, бир соъ ҳажмда 3 литр 330 мл, оғирликда 3 кг 250 граммга тўғри келади. Жумҳур уламолар наздида эса бир соъ ҳажмда 2 литр 750 мл, оғирликда эса 2 кг 040 граммга тўғри келади.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.