1508 ҳадис

 

الدرس الثالث والأربعون

في ذم الشح والمن بالعطية والرجوع في الهبة

 

43-дарс

 

Хасислик, берган нарсасини миннат қилиш ва уни қайтариб олишнинг ёмонлиги

 

قَالَ الله تَعَالَى: {يَا أَيُّها الَّذِينَ آمَنُوا لاَ تُبْطِلُوا صَدَقَاتِكُمْ بِالْمَنِّ وَالأَذَى} [البقرة (264)].

 

Аллоҳ таоло: «Эй, мўминлар, берган садақаларингизни миннат ва озор билан йўққа чиқарманг», (Бақара сураси, 264-оят), деб айтган.

 

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «مَا مِنْ يَوْمٍ يُصْبِحُ الْعِبَادُ فِيهِ إِلاَّ ملَكَانِ يَنْزِلاَنِ، فَيَقُولُ أَحَدُهُمَا: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُنْفِقًا خَلَفًا، وَيَقُولُ الآخَرُ: اللَّهُمَّ أَعْطِ مُمْسِكًا تَلَفًا». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

«Бандалар тонг оттирган кун борки, унда икки фаришта тушиб, улардан бири: «Аллоҳим! Инфоқ қилувчига эваз бергин» дейди, иккинчиси: «Аллоҳим! Мумсикка* талафот бергин», дейди».

Муттафақун алайҳ.

* Мумсик - ўта кетган хасис, бахил, зиқна киши.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.