الدرس الخامس والأربعون
في القناعة وذم السؤال وأفضل أنواع الكسب
45-дарс
Қаноат, тиланчиликнинг ёмонлиги ва касбларнинг энг афзал тури ҳақида
قَالَ الله تَعَالَى: {وَمَا مِنْ دَابَّةٍ في الأرْضِ إلا عَلَى اللهِ رِزْقُهَا} [هود (6)].
Аллоҳ таоло: «Ўрмалаган нарса борки, барчасининг ризқи Аллоҳнинг зиммасидадир» (Ҳуд сураси, 6-оят);
وقال تَعَالَى: {وَالَّذِينَ إِذَا أَنْفَقُوا لَمْ يُسْرِفُوا وَلَمْ يَقْتُرُوا وَكَانَ بَيْنَ ذَلِكَ قَوَاماً} [الفرقان (67)].
«Улар инфоқ эҳсон қилган вақтларида исроф ҳам, ҳасислик ҳам қилмаслар (балки эҳсонлари) ана ўша (хасислик билан исрофнинг) ўртасида — мўътадил бўлур» (Фурқон сураси, 67-оят);
قال الله تعالى: {فَإِذَا قُضِيَتِ الصَّلاَةُ فَانْتَشِرُوا فِي الأَرْضِ وَابْتَغُوا مِنْ فَضْلِ اللهِ}.
Аллоҳ таоло: «Энди қачон намоз адо қилингач, ерга тарқалиб, Аллоҳнинг фазлу марҳаматидан (ризқ рўз) истайверинглар» (Жумъа сураси, 10-оят), деб айтган.
* عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «لَيْسَ الغِنَي عَنْ كَثْرَةِ العَرَضِ، وَلَكِنَّ الغِنَى غِنَى النَّفْسِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
«العَرَضُ» بفتح العين والراءِ: هُوَ الْمَالُ.
- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бойлик матоҳнинг кўплигида эмас, балки бойлик нафснинг тўқлигидадир», дедилар».
Муттафақун алайҳ.