1513 ҳадис

 

الدرس السادس والأربعون

في صوم رمضان وفضل الصيام وما يتعلق به

 

46-дарс

Рамазон рўзаси, ундаги рўзанинг фазилати ва унга тааллуқли нарсалар ҳақида

 

قَالَ الله تَعَالَى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا كُتِبَ عَلَيْكُمُ الصِّيَامُ كَمَا كُتِبَ عَلَى الَّذِينَ مِنْ قَبْلِكُمْ} إِلَى قَوْله تَعَالَى: {شَهْرُ رَمَضَانَ الَّذِي أُنْزِلَ فِيهِ القُرْآنُ هُدًى لِلنَّاسِ وَبَيّنَاتٍ مِنَ الهُدَى وَالفُرْقَانِ فَمَنْ شَهِدَ مِنْكُمُ الشَّهْرَ فَلْيَصُمْهُ وَمَنْ كَانَ مَرِيضًا أَوْ عَلَى سَفَرٍ فَعِدَّةٌ مِنْ أَيَّامٍ أُخَرَ. يُرِيدُ اللَّهُ بِكُمُ الْيُسْرَ وَلَا يُرِيدُ بِكُمُ الْعُسْرَ وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ}. [البقرة (183، 185)].

 

 

Аллоҳ Таоло: «Эй мўминлар, тақволи кишилар бўлишингиз учун сизлардан илгари ўтганларга фарз қилингани каби сизларга ҳам саноқли кунларда рўза тутиш фарз (давом) қилинди. Энди сизлардан бирор киши хаста ёки мусофир бўлса, у ҳолда (рўза тута олмаган кунларининг) саноғини бошқа кунларда тутади. Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишини истамайди. Токи сизлар бу саноқни тўлдирингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлангиз. Шояд шукр қилсангиз» (Бақара сураси, 183-оят), деб айтган.

 

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رضي الله عنه أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «صُومُوا لِرُؤْيَتِهِ، وَأَفْطِرُوا لِرُؤيَتِهِ، فَإِنْ غُبِّيَ عَلَيكُمْ، فَأَكْمِلُوا عِدَّةَ شَعْبَانَ ثَلاَثِينَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ. وَهَذَا لَفْظُ البُخَارِيِّ.

وَفِي رِوَايَةِ مُسْلِمٍ: «فَإِنْ غُمَّ عَلَيكُمْ فَصُومُوا ثَلاَثِينَ يَوْمًا».

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Уни (ҳилолни) кўриб, рўза тутинглар ва уни кўриб, рўзани очинглар. Агар сизларга билинмай қолса, Шаъбоннинг ададини ўттизтага етказинглар», дедилар.

Муттафақун алайҳ. Бу Бухорийнинг лафзи.

 

Имом Муслимнинг ривоятларида эса: «(Осмон булутли бўлиб( янги ой тўсилиб қолса ўттиз кун рўза тутинглар», бўлиб келган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.