1516 ҳадис

 

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «قَالَ اللهُ عَزَّ وَجَلَّ: كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ لَهُ إِلاَّ الصِّيَامَ، فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، وَالصِّيَامُ جُنَّةٌ فَإِذَا كَانَ يَوْمُ صَوْمِ أَحَدِكُمْ فَلاَ يَرْفُثْ وَلاَ يَصْخَبْ، فَإِنْ سَابَّهُ أَحَدٌ أَوْ قَاتَلَهُ، فَلْيَقُلْ: إِنِّي صَائِمٌ. وَالَّذِي نَفْسُ مَحَمَّدٍ بِيَدِهِ لَخُلُوفُ فَمِ الصَّائِمِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيْحِ المِسْكِ. للصَّائِمِ فَرْحَتَانِ يَفْرَحُهُمَا: إِذَا أَفْطَرَ فَرِحَ بفِطْرِهِ، وَإِذَا لَقِيَ رَبَّهُ فَرِحَ بِصَوْمِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وَهَذَا لَفْظُ رِوَايَةِ الْبُخَارِيِّ. وَفِي رِوَايَةٍ لَهُ: «يَتْرُكُ طَعَامَهُ، وَشَرَابَهُ، وَشَهْوَتَهُ مِنْ أَجْلِي، الصِّيَامُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ، وَالْحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا».

وَفِي رِوَايَةٍ لِمُسْلِمٍ: «كُلُّ عَمَلِ ابْنِ آدَمَ يُضَاعَفُ الحَسَنَةُ بِعَشْرِ أَمْثَالِهَا إِلَى سَبْعِمِائَةِ ضِعْفٍ. قَالَ اللهُ تَعَالَى: «إِلاَّ الصَّوْمَ فَإِنَّهُ لِي وَأَنَا أَجْزِي بِهِ: يَدَعُ شَهْوَتَهُ وَطَعَامَهُ مِنْ أَجْلي. لِلصَّائِمِ فَرْحتَانِ: فَرْحَةٌ عِنْدَ فِطْرِهِ، فَرْحَةٌ عِنْدَ لِقَاءِ رَبِّهِ. وَلَخُلُوفُ فِيهِ أَطْيَبُ عِنْدَ اللهِ مِنْ رِيْحِ المِسْكِ».

 

  1.  Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.

«Аллоҳ: «Одам боласининг ҳамма амали ўзи учун, фақат рўза мустасно. Чунки у Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман», деди.

Рўза қалқондир. Бирортангиз рўза тутган куни фаҳш сўз айтмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи ёки уришмоқчи бўлса: «Мен рўзадорман», десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зотга қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзидан келган ҳид Аллоҳнинг наздида мушкнинг бўйидан яхшироқдир. Рўзадорни хурсанд қиладиган икки хурсандчилик бор: ифтор қилганида хурсанд бўлади ва Роббига йўлиққанида рўза тутганига хурсанд бўлади».

Муттафақун алайҳ. Бу имом Бухорий ривоят қилган лафздир.

Ва яна бошқа ривоятларда:

(Аллоҳ таоло айтади:) «(Бандам) таоми, ичимлиги ва шаҳватини Мени деб тарк қилади. Рўза Мен учундир ва унинг мукофотини Ўзим бераман. Бир яхшиликка унинг ўн баробари бор».

Имом Муслим ривоятларида қуйидагича келтирилади. «Одам боласининг ҳар-бир амалига ўндан бошлаб етти юз баробаргача берилади. Аллоҳ таоло: «(банда) рўзани мен учун тутади. Уни ўзим мукофотлайман. Чунки у, мен учун шаҳвати ва овқатини тарк қилади», деди. Рўзадор учун икки хурсанчилик бор. Бири: оғзини очганда. Иккинчиси: Роббисига йўлиққан пайтда. Рўзадорнинг оғзидаги ҳид Аллоҳнинг ҳузурида мушкнинг бўйидан ҳам яхшидир.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.