* عَنْ سُفْيَانَ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ قُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ قُلْ لِي فِي الإِسْلاَمِ قَولاً لاَ أَسْأَلُ عَنْهُ أَحَدًا غَيْرَكَ. قَالَ: «قُلْ: آمَنْتُ باللهِ ثُمَّ اسْتَقِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.
- Суфён ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Эй Аллоҳнинг расули, менга Исломдаги бир сўзни айтингки, мен бу ҳақда сиздан бошқа бирор кишидан сўрамайин», десам, у зот: «Иймон келтирдим, деб айт, сўнгра истиқоматда бўл (яъни, Аллоҳга итоат қилиб, Унга мухолиф бўлишдан ўзингни тийгин)», дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.