1524 ҳадис

 

الدرس التاسع والأربعون: في الإقتصاد في الطاعة لئلا تمل النفوس

 

49-дарс

 

Нафслар малолланмаслиги учун ибодатда ўртача бўлиш

 

 

وقال تعالى: {يُرِيدُ اللهُ بِكُمُ اليُسْرَ وَلاَ يُرِيدُ بِكُمُ العُسْرَ}.

 

Аллоҳ таоло: «Аллоҳ сизларга енгилликни истайди, сизларга оғир бўлишни истамайди» (Бақара сураси, 185-оят), деб айтган.

 

* عَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ دَخَلَ عَلَيْهَا وَعِنْدَهَا امْرَأَةٌ قَالَ: مَنْ هَذِهِ؟ قَالَتْ: هَذِهِ فُلاَنَةُ تَذْكُرُ مِنْ صَلاَتِهَا قَالَ: «مَهُ عَلَيكُمْ بِمَا تُطِيقُونَ، فَوَاللهِ لاَ يَمَلُّ اللهُ حَتَّى تَمَلُّوا وكَانَ أَحَبُّ الدِّينِ إِلَيْهِ مَا دَاوَمَ صَاحِبُهُ علَيْهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

 

  1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Оиша розияллоҳу анҳо ҳузурига кирсалар, бир хотин у кишининг ҳузурларида эди. У зот: «Бу ким?» десалар, Оиша: «Бу фалончи хотин», деб, унинг намозини зикр қилдилар. Шунда у зот: «Бас қил, тоқатинг етадиган нарсани лозим тут. Аллоҳга қасамки, улар малол кўришмагунча Аллоҳ малол кўрмайди. Аллоҳ таолога диннинг энг яхшиси амал қилувчи унда бардавом бўлганидир», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.