1528 ҳадис

 

الدرس الحادي والخمسون

51-дарс

 

في فضل أهل بيت رسول الله صلى الله عليه وسلم ومحبتهم

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли байтларининг фазилати ва уларга муҳаббат қўйиш ҳақида

 

قال الله تعالى: {إِنَّمَا يُرِيدُ اللهُ لِيُذْهِبَ عَنْكُم الرِّجْسَ أَهْلَ البَيْتِ، وَيُطَهِّرَكُمْ تَطْهِيرًا}.

 

Аллоҳ таоло: «(Эй пайғамбар) хонадонининг аҳли, Аллоҳ сизлардан гуноҳни кетказишни ва бутунлай поклашни истайди, холос» (Аҳзоб сураси, 33-оят).

* وَعَنْ يَزِيدَ بْنَ حَيَّانَ قَالَ: انْطَلَقْتُ أَنَا وَحُصَيْنُ بْنُ سَبْرَةَ، وَعَمْرُو بْنُ مُسْلِمٍ إِلَى زَيْدِ بْنِ أَرْقَمَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمْ، فَلَمَّا جَلَسْنَا إِلَيهِ قَالَ لَهُ حُصَيْنٌ: لَقَدْ لَقِيتَ يَا زَيْدُ خَيْرًا كَثِيرًا، رَأَيْتَ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، وَسَمِعْتَ حَدِيْثَهُ، وَغَزَوْتَ مَعَهُ، وَصَلَّيتَ خَلْفَهُ: لَقَدْ لَقِيتَ يَا زَيْدُ خَيْرًا كَثِيرًا، حَدِّثْنَا يَا زَيْدُ مَا سَمِعْتَ مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، قَالَ: يَا ابْنَ أَخِي، واللهِ لَقَدْ كَبِرَتْ سِنِّي، وَقَدُمَ عَهْدِي، وَنَسِيتُ بَعْضَ الَّذِي كُنْتُ أَعِي مِنْ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَمَا حَدَّثْتُكُمْ، فَاقْبَلُوا، وَمَالاَ فَلاَ تُكَلِّفُونِيهِ ثُمَّ قَالَ: قَامَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا فِينَا خَطِيبًا بِمَاءٍ يُدْعَى خُمًّا بَيْنَ مَكَّةَ وَالْمَدِينَةِ، فَحَمِدَ اللهَ، وَأَثْنَى عَلَيْهِ، وَوَعَظَ، وَذَكَّرَ، ثُمَّ قَالَ: «أَمَّا بَعْدُ: أَلاَ أَيُّهَا النَّاسُ، فَإِنَّمَا أَنَا بَشَرٌ يُوشِكُ أَنْ يَأْتِيَ رَسُولُ رَبِّي فَأُجِيبَ، وَأَنَا تَارِكٌ فِيكُمْ ثَقَلَيْنِ: أَوَّلُهُمَا كِتَابُ اللهِ، فِيْهِ الهُدَى وَالنُّورُ، فَخُذُوا بِكِتَابِ اللهِ، وَاسْتَمْسِكُوا بِهِ» فَحَثَّ عَلَى كِتَابِ اللهِ، وَرَغَّبَ فِيهِ. ثُمَّ قَالَ: «وَأَهْلُ بَيْتِي، أُذَكِّرُكُمُ اللهَ فِي أَهْلِ بَيْتِي، أُذَكِّرُكُمُ اللهَ فِي أَهْلِ بَيْتِي» فَقَالَ لَهُ حُصَيْنٌ: وَمَنْ أَهْلُ بَيْتِهِ يَا زَيْدُ؟ أَلَيسَ نِسَاؤُهُ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ؟ قَالَ: نِسَاؤُهُ مِنْ أَهْلِ بَيْتِهِ وَلَكِنْ أَهْلُ بَيْتِهِ مَنْ حُرِمَ الصَّدَقَةَ بَعْدَهُ، قَالَ: وَمَنْ هُمْ؟ قَالَ: هُمْ آلُ عَلِيٍّ، وَآلُ عَقِيلٍ، وَآلُ جَعْفَرٍ، وَآلُ عَبَّاسٍ، قَالَ: كُلُّ هَؤُلاَءِ حُرِمَ الصَّدَقَةَ؟ قَالَ: نَعَمْ. رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Язид ибн Ҳайён розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Мен, Ҳусойн ибн Сабра, Амр ибн Муслим Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳунинг ҳузурларига бордик. Қачонки, ҳузурларида ўтирсак, Ҳусойн бу кишига қарата: «Эй Зайд! Сиз кўп яхшиликларга эришдингиз, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўргансиз, ҳадисларини эшитгансиз, у зот билан бирга ғазот қилгансиз ва орқаларида намоз ўқигансиз. Яъни, жуда ҳам кўп яхшиликларга эришгансиз. Бизга энди, эй Зайд, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитган нарсаларингиздан гапириб беринг», деганларида, бу киши: «Эй жияним, Аллоҳга қасам! Ёшим улғайиб қолди. У пайтим ўтиб кетди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан эшитиб ёдлаган нарсаларимнинг баъзисини унутиб қўйдим. Сизларга гапириб берган нарсаларимни қабул қилинглар-у, аммо айтиб беролмасам, мени қийнаманглар», дедилар. Сўнгра: «Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Макка билан Мадина оралиғидаги Хума номли сувнинг олдида туриб, Аллоҳга ҳамду сано айтиб, ваъз ва эслатма қилиб, бизга қуйидагича хутба ўқидилар: «Аммо баъд! Огоҳ бўлинг, эй инсонлар. Мен ҳам бир одамман. Раббим элчиси (Азроил) келишига оз қолди. Агар келсалар унга жавоб қиламан. Сизларга икки оғир (улкан) нарса ташлаб кетмоқдаман. Уларнинг бири Аллоҳнинг китобидир. Унда адашганлар учун ҳидоят ва нур бордир. Аллоҳнинг китобини олиб, уни маҳкам ушланглар», деб, Аллоҳнинг китоби устида ташвиқ ва тарғиб қилдилар. «Сўнгра иккинчисименинг хонадоним ҳақидадир. Мен хонадоним хусусида Аллоҳни эсларингизга соламан. Мен хонадоним хусусида Аллоҳни эсларингизга соламан», деб ваъз-насиҳат қилдилар», дедилар. Ҳусойн: «Эй Зайд! Хонадон аҳллари ким? Хонадон аҳллари хотинлари эмасми?» деганларида, Зайд: «Тўғри, хотинлари хонадон аҳлларидир. Лекин бу ердаги хонадон аҳлларидан мақсад Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин садақадан маҳрум этилган зотлардир», дедилар. Ҳусойн: «Улар кимлар?» деб сўраганларида, Зайд: «Улар Алининг авлодлари, Ақилнинг авлодлари, Жаъфарнинг авлодлари, Аббоснинг авлодларидир», дедилар. Ҳусойн: «Буларнинг барчаларига садақа ҳаром қилинганми?» деб сўрагандилар, Зайд: «Ҳа», дедилар».

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.