الدرس الثاني والخمسون: في ذكر فضل الصحابة رضي الله عنهم
52-дарс
Саҳоба розияллоҳу анҳумнинг фазилатларини зикр қилиниши
قال الله تعالى: {مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ، وَالَّذِينَ مَعَهُ أَشِدَّاءُ عَلَى الكُفَّارِ رُحَمَاءُ بَيْنَهُمْ} إلى آخر السورة.
Аллоҳ таоло: «Муҳаммад Аллоҳнинг пайғамбаридир. У билан бирга бўлган (мўмин)лар кофирларга қаҳрли, ўз ораларида (мўминлар билан) эса раҳм-шафқатлидирлар...» (Фатҳ сураси, 29-оят), деб айтган.
* وَعَنِ البَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ أَنَّهُ قَالَ فِي الأَنْصَارِ: «لاَ يُحِبُّهُمْ إِلاَّ مُؤمِنٌ، وَلاَ يُبْغِضُهُمْ إِلاَّ مُنَافِقٌ، مَنْ أَحَبَّهُمْ أَحَبَّهُ اللهُ، وَمَنْ أَبْغَضَهُمْ أَبْغَضَهُ اللهُ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
- Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийлар ҳақида:
«Уларни фақатгина мўминлар яхши кўради. Уларни фақатгина мунофиқлар ёмон кўради. Ким уларни яхши кўрса, Аллоҳ уни яхши кўради. Ким уларни ёмон кўрса, Аллоҳ уни ёмон кўради», дедилар.
Муттафақун алайҳ.