1530 ҳадис

 

الدرس الثالث والخمسون: في فضل الجهاد

 

53-дарс

Жиҳоднинг фазилати

 

 

قال الله تعالى: وَقَاتِلُوا الْمُشْرِكِينَ كَافَّةً كَمَا يُقَاتِلُونَكُمْ كَافَّةً وَاعْلَمُوا أَنَّ اللَّهَ مَعَ الْمُتَّقِينَ.

 

«Барча мушриклар (бу ҳукмга қарамай биринчи бўлиб жанг бошласалар), улар сизларга қарши жанг қилгани каби сизлар ҳам барчангиз уларга қарши жанг қилингиз! Ва билингизки, Аллоҳ тақводорлар билан биргадир» (Тавба сураси, 36-оят).

 

قال الله تعالى: يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا هَلْ أَدُلُّكُمْ عَلَى تِجَارَةٍ تُنْجِيكُمْ مِنْ عَذَابٍ أَلِيمٍ (10) تُؤْمِنُونَ بِاللَّهِ وَرَسُولِهِ وَتُجَاهِدُونَ فِي سَبِيلِ اللَّهِ بِأَمْوَالِكُمْ وَأَنْفُسِكُمْ ذَلِكُمْ خَيْرٌ لَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُونَ (11) يَغْفِرْ لَكُمْ ذُنُوبَكُمْ وَيُدْخِلْكُمْ جَنَّاتٍ تَجْرِي مِنْ تَحْتِهَا الْأَنْهَارُ وَمَسَاكِنَ طَيِّبَةً فِي جَنَّاتِ عَدْنٍ ذَلِكَ الْفَوْزُ الْعَظِيمُ (12) وَأُخْرَى تُحِبُّونَهَا نَصْرٌ مِنَ اللَّهِ وَفَتْحٌ قَرِيبٌ وَبَشِّرِ الْمُؤْمِنِينَ (13-الصف).

 

«Эй мўъминлар, сизларга аламли азобдан нажот берадиган бир "тижорат»ни кўрсатайми? (Ўша "тижорат" мана будир) — Аллоҳ ва Унииг Пайғамбарига иймон келтирурсизлар ва Аллоҳ Йўлида мол ва жонларингиз билан жиход қилурсизлар. Мана шу, агар билсангизлар, ўзларингиз учун энг яхшп (иш)дир. (Агар шундай қилсангизлар, Аллоҳ) сизларнинг гунохларингизни мағфират қилур ҳамда сизларни остидан дарёлар оқиб турадиган жаннатларга ва абадий жаннатлардаги покиза масканларга киритур. Бу эса буюк саодатдир. Ва (Аллоҳ сизларга) яна бошқа сизлар суядиган (бир неъматни ҳам берурки, у) Аллоҳ томонидан бўлган ғалаба ва яқин(да рўй бергувчи Макка) фатҳидир. (Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўминларга (мана шу) хушхабарни етказинг!» (Саф сураси, 10-13-оятлар).

 

* وَعَنْ أبِي هُرَيرَةَ رضي الله عنه قَالَ: سُئِلَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: أَيُّ العَمَلِ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «إِيْمَانٌ بِاللهِ وَرَسُولِهِ» قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «الجِهَادُ فِي سَبِيلِ اللهِ» قِيلَ: ثُمَّ مَاذَا؟ قَالَ: «حَجٌّ مَبْرُورٌ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

الْمَبرُورُ هُوَ الَّذِي لا يَرْتَكِبُ صَاحِبُهُ فِيهِ مَعْصِية.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Қайси амал афзал?» деб сўралди. Шунда у зот: «Аллоҳ ва Унинг Расулига иймон», дедилар. «Сўнг нима?» дейилди. У зот: «Аллоҳ йўлидаги жиҳод», дедилар. «Ундан сўнг нима?» дейилди. «Мабрур* ҳаж», дедилар».

 

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.