1535 ҳадис

 

الدرس السابع والخمسون: في المشاورة والنصيحة والاستخارة

 

57-дарс

Машварат, насиҳат ва истихора ҳақида

 

 

 

قَالَ الله تَعَالَى: {وَشَاوِرْهُمْ فِي الأَمْرِ} [ آل عمران: 159].

وقال الله تَعَالَى: {وَأَمْرُهُمْ شُورَى بَيْنَهُمْ} [الشورى : 38] أيْ: يَتَشَاوَرُونَ بَيْنَهُمْ فِيهِ.

 

Аллоҳ Таоло: «Ва ишларингизда уларга маслаҳат солинг» (Оли Имрон сураси, 159-оят).

«Уларнинг ишлари (мудом) ўзаро шўро-маслаҳат (билан) бўлур» (Шўро сураси, 38-оят), деб айтган.

* عَنْ أَبِي رُقَيَّةَ تَميمِ بْنِ أَوْسٍ الدَّارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الدِّيْنُ النَّصِيحَةُ» قُلْنَا: لِمَنْ؟ قَالَ: «للهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلأَئِمَّةِ المُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Абу Руқайя Тамийм ибн Авс ад-Дорий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Дин хайрихоҳликдир», деганларида, биз: «Ким учун, эй Аллоҳнинг расули?» деб айтдик. Шунда у зот: «Аллоҳга, Унинг китобига, расулига, мусулмонлар имомига ва оммасига», деб айтдилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Изоҳ: Аллоҳга бўлган хайрихоҳлик – Унга имон келтириб, айтганларини қилиб, қайтариқларидан қайтиш. Китобига бўлган хайрихоҳлик – ундаги нарсаларга бўйсуниб, тиловат қилиш. Расулига бўлган хайрихоҳлик – у олиб келган рисолатни тасдиқлаш. Мусулмонлар имомига бўлган хайрихоҳлик – ҳақда бўлсалар, уларга ёрдам бериб, итоат қилиш. Оммага бўлган хайрихоҳлик – уларга амру-маъруф, наҳий-мункар қилиб ҳамда азият бермаслик билан бўлади.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.