1540 ҳадис

 

* وَعَنْ أَبِي هُرَيرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «أَتَدْرُونَ مَنِ الْمُفْلِسُ؟» قَالُوا: الْمُفْلِسُ فِينَا مَنْ لاَ دِرْهَمَ لَهُ وَلاَ مَتَاعَ. فَقَالَ: «إِنَّ الْمُفْلِسَ مِنْ أُمَّتِي مَنْ يَأْتِي يَوْمَ الْقِيَامَةِ بِصَلاَةٍ وَصِيَامٍ وَزَكَاةٍ، وَيَأْتِي وَقَدْ شَتَمَ هَذَا، وَقَذَفَ هَذَا وَأَكَلَ مَالَ هَذَا، وَسَفَكَ دَمَ هَذَا، وَضَرَبَ هَذَا، فَيُعْطَى هَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، وَهَذَا مِنْ حَسَنَاتِهِ، فَإِنْ فَنِيَتْ حَسَنَاتُهُ قَبْلَ أَنْ يَقْضِيَ مَا عَلَيْهِ، أُخِذَ مِنْ خَطَايَاهُمْ فَطُرِحَتْ عَلَيْهِ، ثُمَّ طُرِحَ فِي النَّارِ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Синган киши кимлигини биласизларми?» деганларида, саҳобалар: «Биздаги синган киши тушунчаси дирҳами ва матоси йўқ кимсадир», дейишди. Шунда у зот: «Менинг умматимдаги синган киши Қиёмат куни намоз, рўза ва закот билан келади-да, лекин уни сўккан, буни зинода айблаган, бировнинг молини еган, қонини тўккан ҳамда ургани сабабли унга ва бунга (яъни, юқоридаги мазлумларнинг барчасига) яхшиликларидан унга ва бунга улашиб берилади. Агар яхшилиги зиммасидаги ҳақни адо қилмасдан олдин тугаб қолса, у ҳолда ҳақдорларнинг хатоларидан унинг устига ташлаб, сўнгра жаҳаннамга улоқтирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.