1545 ҳадис

 الدرس الثالث والستون: في حَقِّ الزَّوجَينِ وَالوَصِيَّة بِالنِّسَاءِ وَتَرْبِيَةِ الأولادِ

 63-дарс

Эр хотинни ҳаққи, хотинларга васият ва фарзандлар тарбияси ҳақида

 قال الله تعالى: {الرِّجَالُ قَوَّامُونَ عَلَى النِّسَاءِ بِمَا فَضَّلَ اللهُ بَعْضَهُمْ عَلَى بَعْضٍ وَبِمَا أَنْفَقُوا مِنْ أَمْوَالِهِمْ فَالصَّالِحَاتُ قَانِتَاتٌ حَافِظَاتٌ لِلْغَيْبِ بِمَا حَفِظَ اللهُ}.

 Аллоҳ таоло қуйидагича зикр қилган: «Эркаклар хотинлари устида раҳбардурлар. Бунга сабаб Аллоҳ уларнинг бировларини бировларидан (яъни, эркакларни аёллардан) ортиқ қилгани ва эркаклар (хотинлари ва оилалари учун) ўз мол-мулкларидан сарф-харажат қилганларидир. Бас, ибодат-итоатли ва эрлари йўқлигида Аллоҳнинг ҳифзу ҳимояти билан (эрларининг мол-мулкларини ва ўз иффатларини) сақловчи хотинларяхши хотинлардир» (Нисо сураси, 34-оят).

 قال الله تعالى: {وَعَاشِرُوهُنَّ بِالْمَعْرُوفِ}.

 Аллоҳ таоло шундай деган: «Улар (аёллар) билан тинч-тотув яшанглар» (Нисо сураси, 19-оят).

 قال الله تعالى: {وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا}.

 Аллоҳ таоло: «Аҳлингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг» (Тоҳа сураси, 132-оят).

 وقال تعالى: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنْفُسَكُمْ وَأَهْلِيْكُمْ نَارًا}.

  

Аллоҳ таоло: «Эй мўминлар, сизлар ўзларингизни ва аҳли оилаларингизни дўзахдан сақланг» (Таҳрим сураси, 6-оят), деб айтган.

* عَنْ أَبي هُريْرةَ رَضِيَ اللَّه عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسولُ اللَّهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «إِذا دَعَا الرَّجُلُ امْرَأَتَهُ إِلى فِراشِهِ فأَبَتْ، فَباتَ غَضْبانَ علَيْهَا، لَعَنَتْهَا الْمَلائِكَةُ حتى تُصْبِحَ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

وفي رواية: حَتَّى «تَرْجِعَ».

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Қачон киши ўз хотинини (жимоъ ниятида) тўшагига чақирганда, у хотин бош тортса ва эри ундан норози бўлиб ётса, тонг отгунча фаришталар у хотинни лаънатлаб туришади», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.