1546 ҳадис

 الدرس الرابع والستون: في تحريم مال اليتيم والإحسان إلى الأرملة والمسكين

 64-дарс

Етимнинг молини ноҳақ ейиш ҳаромлиги ҳамда бева ва мискинларга яхшилик қилиш ҳақида

 

قَالَ الله تَعَالَى: {إنَّ الَّذِينَ يَأكُلُونَ أَمْوَالَ اليَتَامَى ظُلْمًا إنَّمَا يَأكُلُونَ فِي بُطُونِهِمْ نَارًا وَسَيَصْلَونَ سَعِيرًا} [النساء (10)].

Аллоҳ таоло: «Етимларнинг молларини зулм йўли билан ейдиган кимсалар ҳеч шак-шубҳасиз, қоринларига оловни еган бўлурлар. Ва албатта дўзахга киражаклар» (Нисо сураси, 10- оят), деб айтган.

  

* وَعن أبي هُريْرة رضي اللَّه عَنْهُ عَن النَّبيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «اجْتَنِبُوا السَّبْعَ الْمُوبِقَاتِ»، قَالُوا: يا رَسُولَ اللَّه ومَا هُن؟ قال: «الشِّرْك بِاللَّهِ، وَالسِّحْرُ وَقَتْلُ النَّفْسِ التي حرَّمَ اللهُ إلَّا بِالحقِّ، وَأكْلُ الرِّبَا، وَأكْلُ مال اليتِيمِ، والتَّولِّي يوْمَ الزَّحْفِ، وقذفُ الْمُحْصنَاتٍ الْمُؤمِنَات الغافِلاتِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

«الْمُوبِقَاتُ» الْمُهْلكَاتُ.

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Етти ҳалок қилувчидан узоқ бўлинглар дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, улар нималар?» дейишди. «Аллоҳга ширк келтириш; сеҳр қилиш; Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш; рибо ейиш; етимнинг молини ейиш; қўшин бостириб келганда ортга қочиш; ўзини сақлаган, мўмина, покдомон аёлларга туҳмат қилиш», дедилар».

Муттафақун алайҳ.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.