1547 ҳадис

 الدرس الخامس والستون: فِي  تحريم الخلوة بالأجنبية والنظر إلى الأمرد الجميل

 65-дарс

Бегона, номаҳрам аёлга ва чиройли ўғил болага (шаръий ҳожат бўлмаганда) қарашнинг ҳаромлиги

 

 قَالَ الله تَعَالَى: {وَإِذَا سَأَلْتُمُوهُنَّ مَتَاعًا فَاسْأَلُوهُنَّ مِنْ وَرَاءِ حِجَابٍ} [الأحزاب (53)].

 Аллоҳ таоло: «Қачон сизлар (Пайғамбар аёлларидан бирон нарса сўрасангизлар) парда ортида туриб сўранглар» (Аҳзоб сураси, 53-оят) деб айтган.

 قَالَ الله تَعَالَى: {قُلْ لِلمُؤْمِنِينَ يَغُضُّوا مِنْ أبْصَارِهِمْ} [النور (30)].

 Аллоҳ таоло: «(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), мўминларга айтинг, кўзларини (номаҳрам аёлларга тикишдан) тўссинлар» (Нур сураси, 30-оят).

 وقال تَعَالَى: {إنَّ السَّمْعَ وَالبَصَرَ والفُؤادَ كُلُّ أُولئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولاً} [الإسراء (36)].

 «Албатта қулоқ, кўз, дилбуларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)» (Исро сураси, 36-оят)

وَقَالَ تعالى: {يَعْلَمُ خَائِنَةَ الأَعْيُنِ وَمَا تُخْفِي الصُّدُورُ}.

«(Аллоҳ) кўзларнинг хиёнатини (яъни, қараш ҳаром қилинган нарсага ўғринча кўз ташлашни) ҳам, диллар яширадиган нарсаларни ҳам билур» (Ғофир сураси, 19-оят), деб айтган.

 

* وَعَن ابنِ عبَّاسٍ رضي اللَّه عنْهُما أنَّ رسُول اللَّه صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ قَال : «لَا يَخْلُوَنَّ أحدُكُمْ بِامْرأةٍ إلَّا مَعَ ذِي مَحْرَمٍ » مُتَّفَقٌ عَلَيهِ .

 Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизлардан бирортангиз номаҳрам аёл билан танҳо қолмасин. Лекин у билан бирор маҳрами бўлса унда зарари йўқ», дедилар.

Муттафақун алайҳ.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.