1549 ҳадис

 الدرس السابع والستون: فِي اسْتِحْبَابِ طَلاَقَةِ الوَجْهِ وَطِيبِ الكَلامِ

 67-дарс

Ширин сўз ва очиқ чеҳрали бўлишнинг маҳбублиги

  

قَالَ الله تَعَالَى: {وَلَوْ كُنْتَ فَظّاً غَلِيظَ القَلْبِ لانْفَضُّوا مِنْ حَوْلِكَ} [آل عمران (159)].

 Аллоҳ таоло: «Агар қўпол, қаттиқ дил бўлганингизда эди, албатта, (саҳобаларингиз) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлар эдилар» (Оли Имрон сураси, 159-оят), деб айтган.

 

* عَنْ عَدِيِّ بْنِ حَاتِمٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اتَّقُوا النَّارَ وَلَوْ بِشِقِّ تَمْرَةٍ فَمَنْ لَمْ يَجِدْ فَبِكَلِمَةٍ طَيِّبَةٍ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  1. Адий ибн Ҳотам розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Яримта хурмо билан бўлса ҳам дўзахдан сақланинглар. Кимки уни топа олмаса, чиройли сўз билан уни сийласин», деб айтдилар.

Муттафақун алайҳ.

 

Фойда: Озгина нарса бўлса ҳам садақа беришнинг маҳбублиги. Агар бирор нарса топа олмаганда эса чиройли сўзини аямаслиги.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.