1555 ҳадис

 الدرس الحادي والسبعون: فِي مدح الحياء والوقار

 71-дарс

Ҳаё ва виқорнинг мадҳи

 

قَالَ الله تَعَالَى: {وَعِبَادُ الرَّحْمنِ الَّذِينَ يَمْشُونَ عَلَى الأَرْضِ هَوْنًا وَإِذَا خَاطَبَهُمُ الْجَاهِلُونَ قَالُوا سَلاَمًا} [الفرقان (63)].

 Аллоҳ таоло: «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда тавозуъ билан юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) хитоблар қилган вақтида ҳам: «Омон бўлинг», деб жавоб қиладиган кишилардир» (Фурқон сураси, 63‑оят), деб айтган.

 

* عَنِ ابْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ مَرَّ عَلَى رَجُلٍ مِنَ الأَنْصَارِ وَهُوَ يَعِظُ أَخَاهُ فِي الحَيَاءِ، فَقَالَ رسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «دَعْهُ فَإِنَّ الحَيَاءَ مِنَ الإِيْمَانِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

  

  1. Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бирининг ёнидан ўтдилар. У биродарини (ортиқча) ҳаё хусусида койиётган эди. Шунда у зот: «Уни тек қўй, чунки ҳаё иймондандир!» дедилар».

Муттафақун алайҳ.

 Фойда: Ҳаё иймонни мукаммаллигидандир. Чунки ҳаёли киши ёмон амалларни қилишдан ўзини тўхтатади. Ҳаё тоатга ундайди. Ҳаё бу инсон жибилятида бор бўлган ғариза бўлиб, хулқланиш, уни касб қилиш ва шариат одобларига амал қилиш орқали кучайтирилади.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.