الدرس الخامس والسبعون: في حفظ اللسان
75-дарс
Тилни сақлаш ҳақида
قَالَ الله تَعَالَى : {وَلاَ تَقْفُ مَا لَيْسَ لَكَ بِهِ عِلْمٌ إنَّ السَّمْعَ وَالبَصَرَ وَالفُؤَادَ كُلُّ أُولَئِكَ كَانَ عَنْهُ مَسْئُولاً} [الإسراء: 36]
وقال تَعَالَى: {مَا يَلْفِظُ مِنْ قَوْلٍ إِلاَّ لَدَيْهِ رَقِيبٌ عَتيدٌ} [ق: 18].
Аллоҳ таоло: «(Эй инсон), ўзинг аниқ билмаган нарсага эргашма! Чунки қулоқ, кўз, дил – буларнинг барчаси тўғрисида (ҳар бир инсон) масъул бўлур (яъни, эшитган, кўрган ва ишонган ҳар бир нарсаси учун киши Қиёмат кунида жавоб беради)». (Исро сураси, 36-оят).
«У бирон сўзни талаффуз қилмас, магар (талаффуз қилса) унинг олдида ҳозиру нозир бўлган бир кузатувчи (фаришта у сўзни ёзиб олур)», (Қоф сураси, 18-оят) деб айтган.
* وَعَنْ أَبِي مُوسَى رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: قُلْتُ يَا رَسُولَ اللهِ، أَيُّ الْمُسْلِمِينَ أَفْضَلُ؟ قَالَ: «مَنْ سَلِمَ الْمُسْلِمُونَ مِنْ لِسَانِهِ وَيَدِهِ». مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.
1560. Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Мен: «Эй Аллоҳнинг Расули, қайси мусулмонлар афзал?» десам у зот: «Қўли ва тилидан мусулмонлар омонда бўлган киши», дедилар».
Муттафақун алайҳ.