* عَنْ عَبْدِ الرَّحْمَنِ بْنِ سَمُرَةَ، قَالَ: قَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «لَا تَحْلِفُوا بِالطَّوَاغِي، وَلَا بِآبَائِكُمْ». رواه مسلم.
- Абдурраҳмон ибн Самура розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Тоғутлар* билан ҳам, оталарингиз билан ҳам қасам ичманглар!» дедилар».
Имом Муслим ривоятлари.
*Икрима айтади: «Ал-жибту» – ҳабаш тилида шайтондир, «ат-тоғут» эса коҳиндир».