49 - عَنْ مُعَاذَةَ: أَنَّ امْرَأَةً سَأَلَتْ عَائِشَةَ، فَقَالَتْ: أَتَقْضِي إِحْدَانَا الصَّلَاةَ أَيَّامَ مَحِيضِهَا؟ فَقَالَتْ عَائِشَةُ: أَحَرُورِيَّةٌ أَنْتِ، قَدْ كَانَتْ إِحْدَانَا تَحِيضُ عَلَى عَهْدِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، ثُمَّ لَا تُؤْمَرُ بِقَضَاءٍ.

 

[خ 321، م 335، ت 130، س 382، د 262، جه 631].

 

  1. Муозадан ривоят қилинади:

«Бир аёл Оишадан: «Ҳайз кунларидаги намознинг қазосини ўтаймизми?» деб сўради. Оиша: «Сен ҳаруриямисан? Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларида ҳайз кўрардик, лекин кейин қазони ўташга буюрилмас эдик», деди».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Хаворижлар илк бор Кўфа яқинидаги Ҳаруро деган жойда тўпланиб, ҳазрати Алий розияллоҳу анҳуга қарши тил бириктирганлари сабабли «ҳарурийлар» деб ҳам аталади. Улар аёл киши ҳайз пайтида адо қилмаган рўзасининг ҳам, намозининг ҳам қазосини ўтайди, деб билишган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.