61 – عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ قال: كَانَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ إِلَى الصَّلَاةِ يُكَبِّرُ حِينَ يَقُومُ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْكَعُ، ثُمَّ يَقُولُ: «سَمِعَ اللهُ لِمَنْ حَمِدَهُ»، حِينَ يَرْفَعُ صُلْبَهُ مِنَ الرُّكُوعِ، ثُمَّ يَقُولُ وَهُوَ قَائِمٌ: «رَبَّنَا وَلَكَ الْحَمْدُ»، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَهْوِي سَاجِدًا، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَسْجُدُ، ثُمَّ يُكَبِّرُ حِينَ يَرْفَعُ رَأْسَهُ، ثُمَّ يَفْعَلُ مِثْلَ ذَلِكَ فِي الصَّلَاةِ كُلِّهَا حَتَّى يَقْضِيَهَا، وَيُكَبِّرُ حِينَ يَقُومُ مِنَ الْمَثْنَى بَعْدَ الْجُلُوسِ.

ثُمَّ يَقُولُ أَبُو هُرَيْرَةَ: إِنِّي لَأَشْبَهُكُمْ صَلَاةً بِرَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم.

 

[خ 785، م 392، ت 254، س 1023، د 836، جه 860].

 

  1. Абу Бакр ибн Абдурраҳмондан ривоят қилинади:

«Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг шундай деганини эшитдим: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга турсалар, тураётганларида такбир айтар, сўнг рукуъ қилаётганларида такбир айтар эдилар. Сўнгра рукуъдан белларини кўтараётганда «Самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ», дер, тиклангач, «Роббана ва лакал ҳамд», дер эдилар. Кейин саждага кетаётганда ва ундан бошларини кўтараётганда, яна саждага борганда ва ундан бошларини кўтарганда такбир айтар эдилар. Сўнг намознинг барчасида то тугатгунча шундай қилар эдилар. Ўтиргандан кейин иккинчи ракъатдан (учинчисига) туришда ҳам такбир айтардилар».

Абу Ҳурайра: «Намозда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга энг ўхшайдиганингиз менман», дер эди».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.