Ҳадис 107

107 - عَنْ أَبِي قَتَادَةَ، صَاحِبِ رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، قَالَ: دَخَلْتُ الْمَسْجِدَ وَرَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم جَالِسٌ بَيْنَ ظَهْرَانَيِ النَّاسِ - قَالَ - فَجَلَسْتُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صلى الله عليه وسلم: «مَا مَنَعَكَ أَنْ تَرْكَعَ رَكْعَتَيْنِ قَبْلَ أَنْ تَجْلِسَ؟» قَالَ: فَقُلْتُ: يَا رَسُولَ اللهِ، رَأَيْتُكَ جَالِسًا وَالنَّاسُ جُلُوسٌ. قَالَ: «فَإِذَا دَخَلَ أَحَدُكُمُ الْمَسْجِدَ فَلَا يَجْلِسْ حَتَّى يَرْكَعَ رَكْعَتَيْنِ».

 

[خ 444، م 714، ت 316، س 730، د 467، جه 1013].

 

  1. Абу Қатода розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Масжидга кирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг орасида ўтирган эканлар. Мен ҳам ўтирдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нима учун ўтиришдан олдин икки ракъат намоз ўқиб олмадинг?» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, қарасам, сиз ҳам ўтирибсиз, одамлар ҳам ўтиришган экан», дедим. У зот: «Бирортангиз масжидга кирса, икки ракъат намоз ўқимагунича ўтирмасин», дедилар».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

Ушбу бўлимдаги ҳадислар: « Ҳадис 106 Ҳадис 108 »

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.