Ҳадис 358 | овланадиган, сўйиладиган ва гўшти ейиладиган ҳайвонлар китоби

كِتَابُ الصَّيْدِ وَالذَّبَائِحِ وَمَا يُؤْكَلُ مِنَ الْحَيَوَانِ

 овланадиган, сўйиладиган ва гўшти ейиладиган ҳайвонлар китоби

 

 

358 - عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ، قَالَ: مَرَرْنَا فَاسْتَنْفَجْنَا أَرْنَبًا بِمَرِّ الظَّهْرَانِ، فَسَعَوْا عَلَيْهِ فَلَغَبُوا، قَالَ: فَسَعَيْتُ حَتَّى أَدْرَكْتُهَا، فَأَتَيْتُ بِهَا أَبَا طَلْحَةَ فَذَبَحَهَا، فَبَعَثَ بِوَرِكِهَا وَفَخِذَيْهَا إِلَى رَسُولِ اللهِ صلى الله عليه وسلم، فَأَتَيْتُ بِهَا رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم فَقَبِلَهُ.

 

[خ 2572، م 1953، ت 1789، س 4312، د 3791، جه 3243].

 

  1. Анас ибн Моликрозияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Марруз-Заҳрондан* ўтаётиб, бир қуённи чўчитиб юбордик. (Одамлар) уни қувиб, ҳолдан тойишди. Мен қувиб бориб, уни тутиб, Абу Талҳага келтириб бердим. У уни сўйиб, икки ёнбошини ва икки сонини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга юборди. Мен уни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга олиб келган эдим, у зот уни қабул қилдилар».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

* Марруз-Заҳрон – Маккаи мукаррамадан пиёда бир кунлик йўлдаги жой.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.