360 - عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ، قَالَ: أَكَلْنَا زَمَنَ خَيْبَرَ الْخَيْلَ، وَحُمُرَ الْوَحْشِ، وَنَهَانَا النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم عَنِ الْحِمَارِ الْأَهْلِيِّ.

 

[خ 4219، م 1941، ت 1793، س 4327، د 3788، جه 3191].

 

  1. Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади:

«Хайбар кунлари от ва ёввойи эшаклар гўштидан едик. Кейин Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни хонаки эшакдан қайтардилар».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

 

Изоҳ: Қадимда арабларда «ал-ҳимаарул-ваҳший», яъни ёввойи эшак деб аталган бу жонивор сут эмизувчилар оиласига мансуб бўлиб, кийикка ўхшаш, лекин шохсиз, оқ тусли, бўғзи қора ов ҳайвони бўлган. Тадқиқотчиларнинг айтишича, ҳозир бу ҳайвон йўқолиб кетган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.