Ҳадис 388 | Саломлашиш китоби

 كتاب السَّلَامِ

Саломлашиш китоби

 

388 - عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «حَقُّ الْمُسْلِمِ عَلَى الْمُسْلِمِ سِتٌّ» قِيلَ: مَا هُنَّ يَا رَسُولَ اللهِ؟، قَالَ: «إِذَا لَقِيتَهُ فَسَلِّمْ عَلَيْهِ، وَإِذَا دَعَاكَ فَأَجِبْهُ، وَإِذَا اسْتَنْصَحَكَ فَانْصَحْ لَهُ، وَإِذَا عَطَسَ فَحَمِدَ اللهَ فَسَمِّتْهُ، وَإِذَا مَرِضَ فَعُدْهُ وَإِذَا مَاتَ فَاتَّبِعْهُ».

 

[خ 1240، م 2162، ت 2737، س 1938، د 5030، جه 1435].

 

  1. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмоннинг мусулмондаги ҳаққи олтита», дедилар. «Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди. «Уни учратганингда салом бергин. Сени таклиф қилса, боргин. Маслаҳат сўраса, маслаҳат қилгин. Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, ташмит айтгин. Бемор бўлиб қолса, кўргани боргин. Вафот этса, (жанозасига) қатнашгин», дедилар».

 

Имом Бухорий, Муслим, Термизий, Насаий, Абу Довуд ва Ибн Можа ривоят қилишган.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.