* وروينا في كتاب ابن السني عن أبي سعيد الخدري رضي الله عنه، واسمه سعد بن مالك بن سنان: "أن النبي صلى الله عليه وسلم كان إذا لبس ثوبا [ سماه باسمه ] قميصا أو رداء أو عمامة يقول: "اللهم إني أسألك من خيره وخير ما هو له، وأعوذ بك من شره وشر ما هو له".

 

33/1. Абу Саид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кўйлак, ридо ёки салла кийсалар, бисмиллоҳни айтиб, сўнг:

 

اللهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ مِنْ خَيْرِهِ وَخَيْرِ مَا هُوَ لَهُ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهِ وَشَرِّ مَا هُوَ لَهُ

 

 «Аллоҳумма инний ас`алука мин хойриҳи ва хойри ма ҳува лаҳу ва аъузу бика мин шарриҳи ва шарри ма ҳува лаҳу», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Раббим, Сендан унинг яхшисини ва унга бериладиган нарсанинг яхшисини сўрайман. Ва унинг ёмонидан ҳамда унга бериладиган нарсанинг ёмонидан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.