АллоҲ таолога Ҳамд айтиш китоби


71-боб.

Аллоҳ таолога ҳамд айтиш

 

Аллоҳ таоло айтади:

 

قُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ وَسَلَامٌ عَلَى عِبَادِهِ الَّذِينَ اصْطَفَى آللَّهُ خَيْرٌ أَمَّا يُشْرِكُونَ (النمل - 59)

«Аллоҳга ҳамд бўлсин ва Унинг ўзи (пайғамбарлик учун) танлаган бандаларига дуою саломлар бўлсин», деб айтинг» (Намл сураси, 59-оят);

 

وَقُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ سَيُرِيكُمْ آيَاتِهِ فَتَعْرِفُونَهَا (النمل- 93)

 

«Айтинг: «Аллоҳга ҳамд бўлсин. Яқинда У сизларга ўз оят-мўъжизаларини кўрсатур» (Намл сураси, 93-оят);

 

وَقُلِ الْحَمْدُ لِلَّهِ الَّذِي لَمْ يَتَّخِذْ وَلَدًا (الإسراء - 111)

 

 

«Бола-чақа қилмаган Аллоҳга ҳамд бўлсин» (Исро сураси, 111-оят);

 

لَئِنْ شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ (إبراهيم - 7)

 

«Агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта, сизларга зиёда қиламан» (Иброҳим сураси, 7-оят);

 

فَاذْكُرُونِي أَذْكُرْكُمْ وَاشْكُرُوا لِي وَلَا تَكْفُرُونِ (البقرة - 152)

 

«Бас, Мени эсланглар, Мен ҳам сизларни эслайман ва Менга шукр қилинглар ва Мени инкор этманглар!» (Бақара сураси, 152-оят).

Аллоҳга ҳамд айтиш ва Унга шукр қилиш тўғрисидаги оятлар жуда кўпдир.

 

islom.uz © 2003-2022.
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.


Яндекс.Метрика
Masjid.uz.
Отличные.